Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 670.0537.83

  • EUR

    13 560.7582.17

  • RUB

    138.003.61

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 05-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 05

    +19 +20

  • Dushanba, 06

    +20 +20

  • Seshanba, 07

    +22 +20

  • Chorshanba, 08

    +24 +20

  • Payshanba, 09

    +23 +20

  • Juma, 10

    +18 +20

  • Shanba, 11

    +18 +20

  • Yakshanba, 12

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тарихдаги йирик энергетик инқироз: Ғарбни қийин аҳволга солган “нефть эмбаргоси”

Ғазо секторидаги уруш бир неча ойдирки давом этмоқда. Ўн минглаб бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган мазкур фожиа илдизлари кеча пайдо бўлган эмас.
Ўзгача ракурс
161 14:59 | 24.04.2024 14:59

Яқин Шарқда Фаластин мустақиллиги масаласи пайдо бўлган вақтдан буён ҳарбий ҳаракатлар тинмайди. Бундан эллик йил аввал, 1973 йилнинг кузида айнан Исроил ва араб давлатлари қарама-қаршилиги дунё тарихида ҳозирча энг йирик бўлиб турган нефть инқирозини келтириб чиқарганди.


1973 йилги нефть инқирози 17 октябрь санасида бошланди. Шу куни барча араб давлатлари – ОПEК аъзолари бир ёқадан бош чиқарди ва Миср ва Сурия билан “Қиёмат куни” урушида Исроилни қўллаб-қувватлаган мамлакатларга (Буюк Британия, Канада, Нидерландия, АҚШ, Япония) нефть етказиб бермасликларини эълон қилишди. Бу биринчи навбатда, Қўшма Штатлар ва унинг Ғарбий Европадаги иттифоқчиларига тегишли эди. 1974 йил давомида нефть нархи бир баррел учун уч доллардан ўн икки долларга кўтарилди. 1974 йил март ойида эмбарго бекор қилинди.


Араб давлатлари ва ОПEК нефть қазиб олишни нафақат унинг фойдасига жаҳон нархларига таъсир қилиш учун қисқартирди. Улар ичида ҳозирда АҚШнинг иттифоқчиси бўлган Саудия Арабистони ҳам бор эди. Айнан бу давлат Ғарб истеъмол қиладиган нефтнинг катта қисмини етказиб берарди. Ушбу ҳаракатлар сабаби Исроилни зўр бериб қўллаётган АҚШ ва унинг иттифоқчиларига босим ўтказиш эди.


Эмбаргога сабаб бўлган “Қиёмат куни” уруши 1973 йил 6 октябрда бошланганди. Бу уруш замирида Исроил 1967 йилги олти кунлик урушда эгаллаб олган ҳудудлар (Синай ярим ороли ва Голан тепаликлари)ни озод этиш ётарди. Миср ва Сурия кучлари шу куни Исроилга қарши кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни бошладилар. АҚШ Исроилни, Совет давлати эса араб мамлакатларини қўллаб-қувватлади. Лекин, аскарлар сони бўйича устунликка қарамай, араб давлатлари Исроилни енга олмадилар.





Бироқ “нефть эмбаргоси” Ғарбга анчагина қимматга тушди. Чунки шиддат билан ривожланиб бораётган давлатлар тўсатдан беркилган энергия оқимининг ёпилишига тайёр эмасдилар. Инқироз айниқса, кўп аҳолига эга, автомобиллар сероб, иқтисоди энергетика маҳсулотларига муҳтож АҚШга кўпроқ таъсир этди.


1973 йил 7 ноябрда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Ричард Никсон энергетика масалалари бўйича Конгрессга йўллаган махсус мурожаатида америкаликларни пулни тежашга чақирди. Уларга автомобилларни камроқ ишлатиш таклиф қилинди, фойдаланганда кичик тезликда ҳаракатланиш тавсия этилди. Чунки бунда ёқилғини камроқ сарфлаш мумкин бўларди. Авиакомпанияларга парвозлар сонини камайтириш, давлат органларига энергияни тежаш ва автотранспорт паркини қисқартириш буюрилган.


Президент Никсон, шунингдек, чироқларни камроқ ёқишга чақирди: бунинг учун заводларда ўқув йили жадвалини ва иш сменаларини бир оз ўзгартириш таклиф қилинди. Лекин энг муҳими, давлат раҳбари одамларни бензинни камроқ ишлатишга чақирди, масалан, жамоат транспортига ўтиш ёки оила ва дўстлар билан автомобилни биргаликда баҳам кўришни тавсия қилди.


АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ҳавони ифлослантирувчи кўмирдан фойдаланишга қўйилган чекловларни вақтинча олиб ташлади. Нефть ва хом нефть импортига чекловлар жорий этилди. Баъзи ёқилғи қуйиш шохобчалари 1970 йилларда ёпилган ва уларнинг бинолари кейинчалик бошқа мақсадларда ишлатила бошланди.


Нархларнинг кўтарилиши баҳонасида нефть компаниялари бензин ва дизель ёқилғиси, шунингдек, авиакеросин нархларини сезиларли даражада ошира бошладилар. Ҳатто табиий газ ишлаб чиқарувчилари Федерал энергия комиссиясидан нархларни 73 фоизга оширишга рухсат беришни талаб қилишди.


Бир неча ҳафта ўтгач, 1973 йил 25 ноябрь куни Никсон яна халққа мурожаат қилиб, инқирозга қарши кураш бўйича янги чораларни эълон қилди. У бу сафар дам олиш кунларида имкон қадар камроқ одам машина миниши учун ёқилғи қуйиш шохобчаларини шанба ва якшанба оқшомлари фаолиятини тўхтатишга чақирди. Аксарият ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳеч ким мажбурламаганига қарамай, президентнинг маслаҳатига қулоқ тутди.


Аммо бу ташаббуслар вазиятни сезиларли даражада яхшилай олмади ва Қўшма Штатлар катта қийинчиликларни бошдан кечирди. Бу ҳолатни Никсоннинг маслаҳатчиси “энергетик Перл Ҳарбор” (япон ҳарбийларининг АҚШга 1942 йилдаги қўққисдан қилган қақшатқич ҳужуми) деб атади.


Ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги жанжаллар, тезликни чеклаш ва чўлнинг қоқ ўртасида бўш машина билан қолиб кетишдан доимий қўрқиш айниқса, юк ташувчилари учун жуда машаққатли эди: ёқилғи нархининг кўтарилиши туфайли уларнинг стрессли ва кам ҳақ тўланадиган иши тобора қийинлашди. 1973 йил 3 декабрда канзаслик 37 ёшли ҳайдовчи Ж.Эдвардснинг сабри тугади. У юк машинасини катта йўлнинг ўртасида тўхтатди ва бошқа юк ташувчиларга рация орқали йўлни тўсиб қўйишга чақирди – 20 километрлик тирбандлик ҳосил бўлди. Бу энергетика инқирози бошлангандан буён АҚШ ичкарисида вужудга келган энг йирик кескинлик эди. Кейинги уч кун ичида бутун мамлакат бўйлаб худди шундай иш ташлашлар бўлиб ўтди ва амалдорлар юк машиналари ҳайдовчилари талаб қилган чораларни амалга оширишга ваъда қилиш мажбуриятини олдилар.




Энг катта иш ташлаш 1974 йил январь ойининг охири – февраль ойининг бошларида бўлиб ўтди: унинг иштирокчилари барча транспортларни тўхтатдилар, асосий йўлларни тўсиб қўйишди ва ҳатто иш ташлашга қўшилмаганларни машинасига ғишт ташлаш орқали “жазолашди”. Юклар дўконларга келишни деярли тўхтатди ва мамлакатда озиқ-овқат ва товарлар танқислиги пайдо бўлди.


1972 йилда АҚШда йиллик инфляция даражаси 3,3 фоизни ташкил этган бўлса, 1973 йилда у 6,2 фоизга кўтарилди ва 1974 йилда 11,1 фоизга етди. Японияда бу вақт ичида истеъмол нархларининг ўсиши 4,8 фоиздан 23,2 фоизгача тезлашди ва Европа давлатларида бу кўрсаткич 6,6 фоиздан 15,5 фоизгачани ташкил этди.


Катта инқирозни ўз танасида ҳис этган Қўшма Штатлар нафақат унинг оқибатларини тўхтатишга, балки муаммонинг ўзи – араб-исроил можаросидан халос бўлишга ҳаракат қилди. 1974 йил январь ойида АҚШ Давлат котиби Генри Киссинжер Яқин Шарқ пойтахтларига бирин-кетин ташриф буюриб, урушаётган томонларни келиштиришга ҳаракат қилди. 1974 йил 18 январь куни Киссинжернинг уринишлари муваффақият билан якунланди: Қоҳира-Сувайш автомагистралининг 101-километрида Исроил ва Миср делегациялари қўшинларни олиб чиқиш тўғрисида шартнома имзоладилар. Икки ой ўтгач, 18 март куни араб давлатлари “нефть эмбаргоси”ни бекор қилишга келишиб олдилар, аммо Қўшма Штатларга Исроил ва Сурия ўртасида воситачи бўлиш шартини қўйдилар, май ойида Киссинжер бу вазифани ҳам уддалади.


Инқироз вақтида Европа давлатлари ҳам қатор чоралар кўрдилар. Масалан, Франция ўз иқтисодиёти мустақиллигини таъминлашга қаратилган энергетика сиёсатининг учта асосий йўналишини тасдиқлади: атом энергетикасини жадал ривожлантириш, кўмирдан фойдаланишга қайтиш ва энергияни тежашга алоҳида эътибор бериш. Ҳукумат қатъий энергия тежаш дастурини жорий қилди: инспекторлар офислар, дўконлар ва фабрикаларда кутилмаган рейдлар ўтказдилар ва ҳароратни ўлчадилар, агар у белгиланган 20 ° C дан ошса, жарима солинди. Бундан ташқари, электр энергиясини истеъмол қилишни рағбатлантирадиган ҳар қандай реклама тақиқланди.


Яна бир шиддат билан ривожланаётган давлат – Япония ҳам атом энергетикасини ривжолантириш чораларини кўра бошлади ва хориждан сиқилган газ импортини оширди.


Нефть инқирозининг фойдали томонлари ҳам бўлди. Масалан, Совет давлати ўз нефть ва газини четга сотишни кўпайтирди ва яхшигина даромад олди. Кечагина сиёсий қарама-қарши бўлган давлатлар ўзаро савдо қила бошладилар.


Бунинг устига, айниқса, Ғарб учун инқироз яхшигина дарс бўлди. Ривожланган давлатлар анъанавий ёқилғи ресурсларига қарамликни камайтириш ҳақида ўйлай бошладилар. Катта илмий-техник салоҳиятга эга бўлган мамлакатларда энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш соҳасидаги илмий тадқиқотлар устида ҳаракат бошланди, шунингдек, қайта тикланувчи технологияларнинг ривожланишига туртки бўлди.


Сиёсий таранглик сақланиб қолаётган ҳозирги даврда ҳам энергетик инқироз долзарблигича қолмоқда. Масалан, Украина уруши туфайли Европа давлатлари олдида яна бир бор энергетик бўҳрон билан тўқнашиш хавфи пайдо бўлди. Аммо ҳозирча Россиянинг Европани қийин аҳволда қолдириш бўйича “газ шантажи” самара бермаяпти.


Аброр ЗОҲИДОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс