Валюта UZS
  • USD

    12 778.1278.98

  • EUR

    14 931.2383.4

  • RUB

    164.011.85

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +35 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 16-July

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +35 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • Chorshanba, 16

    +20 +20

  • Payshanba, 17

    +20 +20

  • Juma, 18

    +20 +20

  • Shanba, 19

    +21 +20

  • Yakshanba, 20

    +23 +20

  • Dushanba, 21

    +23 +20

  • Seshanba, 22

    +22 +20

  • Chorshanba, 23

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: Полиз маҳсулотларини истеъмол қилишда эътиборли бўлинг!

Жамият
468 22:58 | 10.08.2024 22:58

Полиз маҳсулотлари – ёзнинг иссиқ кунларида энг кўп истеъмол қилинадиган ноз-неъматлардан. Сабаби улар фойдали хусусиятга эга ва енгил ҳазм бўлади. Шунга қарамай, қовун ва тарвузлар етарли даражада пишмаган ёки уларни етиштиришда кимёвий ўғитлардан кўп фойдаланилган бўлса, саломатлик учун жиддий хавф туғдириши мумкин.


Хўш, дориланган полиз маҳсулотлари нимаси билан хавфли? Улардан заҳарланмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозим?


Тарвуз истеъмол қилишда эҳтиёткорликни унутмаслик лозим. Хусусан, ушбу полиз экинини сотиб олаётган пайт унинг бутунлиги, чиримагани ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак.


Таркибида нитрат моддаси кўп бўлган тарвуз истеъмол қилинганда унинг нохуш белгилари 4-6 соат ичида пайдо бўлади.


Бундай ҳолатда кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши, қорин ва бош оғриғи, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши, қон босимининг пасайиши, юрак уришининг секинлашиши ҳамда қўл-оёқлар совуқ қотиши, тери ранги ўзгариши (кўкариш) каби аломатлар кузатилиши мумкин.


Бу нохуш ҳолатдан ўзимиз ва яқинларимизни ҳимоя қилиш учун айрим жиҳатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.


Хусусан, тарвуз ёки қовун харид қилаётганда, энг аввало, сотувчидан маҳсулот манбаи, унинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи тегишли рухсатномани талаб қилиш лозим. Шу билан бирга, маҳсулотларнинг бузилмаганига ишонч ҳосил қилиш зарур. Табиий пишган тарвуз чертиб кўрилганда жарангдор овоз чиқиб, пўстини осонгина тирнаш мумкин. Агар маҳсулотнинг банди қуриган бўлса, бу унинг яхши пишганидан далолат.


Тарвуз ҳолатининг яна бир муҳим кўрсаткичи қизил қисмидаги томирлар рангидир. Агар улар сариқ ёки бинафша тусда бўлса, бундай маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у тўлиқ пишмаган ёки нитратнинг таъсири бўлиши мумкин. Қолаверса, тарвуз устидаги чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши керак. Хиралашган чизиқлар унинг нитрат билан тўйинганидан далолат.


Азотли ўғит билан тўйинган тарвуз сув остига чўкади. Агар бўлакланганда қийшиқ эмас, тўғри кесилса, бу ҳолат ҳам унинг кимёвий моддаларга тўйинганидан дарак беради.


Шу билан бирга, тарвуз истеъмол қилгандан кейин тоза бўлмаган сув ичиш, овқатланишдан олдин қўллар ва маҳсулотни ювмаслик, полиз экинларини нотўғри сақлаш заҳарланиш хавфини оширади.


Полиз экинларини кесилгандан кейин музлаткичда 2-3 соатдан кўп бўлмаган муддатда сақлаш керак.


Бундан ташқари, болалар, айниқса, эмизикли гўдакларда резаворлар истеъмолини чеклаш тавсия этилади.


Агар заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бу ҳолатга юзаки қараш мумкин эмас, ўзини ўзи даволаш қатъиян ман этилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4520 16:57 | 05.08.2023