Валюта UZS
  • USD

    12 778.1278.98

  • EUR

    14 931.2383.4

  • RUB

    164.011.85

+38C

+38C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+38c

  • Hozir

    +38 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +35 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 16-July

+38C

  • Hozir

    +38 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +35 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • Chorshanba, 16

    +38 +20

  • Payshanba, 17

    +39 +20

  • Juma, 18

    +40 +20

  • Shanba, 19

    +41 +20

  • Yakshanba, 20

    +40 +20

  • Dushanba, 21

    +38 +20

  • Seshanba, 22

    +37 +20

  • Chorshanba, 23

    +37 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Олий тоифали ўқитувчи учун 4,5 миллион сўм: педагогларнинг вазияти ўзгарадими?

2021 йил охирида Шерзод Шерматов ўрнига Бахтиёр Саидов раҳбарликка келган бўлса, бир йил ўтиб Ҳилола Умарова мазкур лавозимга тайинланди. Икки ярим йилдан сўнг, 2025 йил 14 йил июл куни Умарова ҳам вазирликдан олинди ва ҳозирча ушбу лавозимга ким тайинланиши аниқ эмас. Бу шуни англатадики, тўрт йилда тўртинчи бор вазир алмашиши кутилмоқда…
140 11:12 | 16.07.2025 11:12

Ўқитувчилар маоши ҳар доим энг кўп муҳокама қилиб келинган мавзулардан бири бўлган. Бугун юртимиздаги мактабларда ярим миллиондан ошиқ соҳа ходимлари меҳнат қилади. Педагогларнинг ҳолати, маоши, мавқеи борасида жамият кўпинча иккига бўлинади: ўқитувчиларни ёнини олувчилар ва уларни танқид қилувчилар.


Биринчи тоифадагилар фикрича, мамлакатда ўқитувчилар учун етарли шароит йўқ, уларнинг маоши оз, иши эса оғир. Иккинчи тоифадагилар эса, педагогларни танқид қилади, уларни етарли малака ва билимга эга эмасликда айблайди. Нима бўлганда ҳам, ўқитувчилар жамиятдаги энг муҳим касб эгаларидан бири бўлиб қолади.


Маълумки, Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бошлаб давлат ташкилотларида ишловчи ходимлар учун маошлар 10 фоизга оширилади. Шу жумладан, ўқитувчилар ойлиги ҳам кўтарилади. Келинг, маошларни реал нархларда кўриб чиқамиз:


Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларидаги маош миқдорлари қуйидагича:


Мактаб директори:


◦ 400 нафаргача ўқувчи — 5 166 485 сўм


◦ 401–880 нафар — 5 516 559 сўм


◦ 881–1600 нафар — 5 849 691 сўм


◦ 1600 нафардан ортиқ — 6 187 933 сўм


Директор ўринбосарлари (ўқув ишлари):


◦ 400 ўқувчигача — 4 825 344 сўм


◦ 401–880 ўқувчи — 5 166 485 сўм


◦ 881–1600 ўқувчи — 5 516 559 сўм


◦ 1600дан ортиқ — 5 849 691 сўм


Мактаб ўқитувчилари:


◦ Ўрта маълумотли — 3 486 585 сўм


◦ Олий маълумотли — 3 729 906 сўм


◦ Иккинчи тоифали — 4 175 834 сўм


◦ Биринчи тоифали — 4 653 151 сўм


◦ Олий тоифали — 5 142 053 сўм.


Мактабгача таълим муассасалари (МТМ):


Директор:


◦ I гуруҳ — 3 498 965 сўм


◦ II гуруҳ — 3 260 851 сўм


Айтиб ўтиш керакки, бу ерда солиқларсиз, қўлга тегадиган миқдор эмас, даставвал ҳисобланадиган сумма келтирилган. Агар олий тоифали ўқитувчига 5 млн 142 минг сўм маош ёзиладиган бўлса, унинг 12 фоизи даромад солиғига қайтариб қолинади. Демак, олий тоифали ўқитувчи тахминан 4,5 миллион сўмдан ошиқ маош олади. Қиёслайдиган бўлсак, бу жорий ҳолатдаги курс бўйича 357 АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур рақамлар биз бир неча йиллардан бери интилаётган “ўқитувчига минг доллар маош бериш орзуси” ҳали анча йироқлигини англатади. 357 доллар, бу энг юқори маош олиши мумкин бўлган олий тоифали мактаб ўқитувчисининг даромади. Кутубхоначи, психолог ва бошқа тоифа ўқитувчиларнинг маоши бунинг ярмидан сал кўпроғини ташкил этади, холос.


Яна бир омил: маош ошибди дея, бирдан дўппини осмонга отиш хато. Ўзбекистон инфляция тез сезиладиган мамлакатлардан бири. Расмий статистикага мурожаат қиламиз: 2024 йил Ўзбекистонда расмий инфляция 9,8 фоизни ташкил этди, бу Марказий банк кутилмаларидан юқори. 1 йилда картошка деярли 40 фоиз, сабзи 18,3 фоизга қимматлади. Газ тарифлари ўртача 2,3 баравар, электр энергиясиники эса қарийб 1,7 баравар, пропан нархи 30,9 фоизга, бензинники 5,9 фоизга ошди. Инфляцияни қарийб 10 фоиз, деб оладиган бўлсак, ўқитувчиларнинг маоши ҳам шунча миқдорда ошмоқда, бу иқтисодий ҳолат деярли ўзгармаслигини, фақатгина пул қадрсизланишини англатади.


Кузатувларимизга кўра, кўпчилик ўқитувчилар дарсдан бўш вақтида турли фаолиятлар билан шуғулланади. Улар орасида киракашлик, устачилик ва бошқалар билан шуғулланадиганлар ҳам бор. Олий ўқув юртларига ўқувчи тайёрлайдиган педагоглар эса тўгарак машғулотларини олиб боради. Тошкент вилоятидаги мактабларнинг бирида дарс берувчи Ўктам Шаропов фикрича, бугунги ўзбек ўқитувчиси ҳар қандай ҳолатда ҳам қўшимча ишсиз молиявий мустақилликка эришиши қийин (исм-шарифини ўзгартирдик, суҳбатдош шуни талаб қилди).


Мактабда тарих фанидан дарс бераман. Маошим 3,5 миллион сўм атрофида. Дарсдан бўш вақтларимда ҳайдовчилик қиламан, деҳқончилик ва боғдорчилик ишлари билан машғул бўламан. Бундан ташқари, чорвачилик ҳам яхши фойда келтирадиган соҳа – уйимда қорамол боқаман. Тан олишга мажбурман, агар қўшимча фаолият турларим бўлмаганда, аллақачон ишдан бўшаб, хориж давлатларидан бирига ишлашга кетган бўлардим. Ойлик маошим энг зарур тўловларга ҳам етмайди. Ҳатто ҳозир ҳам мактабни ташлаб, Россияга кетиш ҳолатлари учраб турибди”, дейди вилоятдаги чекка қишлоқлардан бирида истиқомат қилувчи ўқитувчи.


Таҳлилларга кўра, ОТМларга ўқувчи тайёрлайдиган, ўз фанидан чет тили сертификатларини қўлга киритган педагогларда вазият анча яхшироқ. Китоб туманидаги мактабда математика фанидан дарс берувчи Насим Ҳамроқулов олий тоифали ўқитувчи. Бундан ташқари у ўз фанидан чет тили сертификатини ҳам қўлга киритган, ўқувчилар билан қўшимча тўгарак машғулотлариям олиб боради. Айтишича, мактабдан топадиган умумий даромади кўп ҳолатларда 8-9 миллион сўмгача етади.


Аввалгига қараганда бир қадар маошни ошириш йўллари яратилмоқда. Аммо умумий ҳолат мақтанарли эмас. Айниқса, мусиқа, чизмачилик ўқитувчилари, кутубхоначиларнинг даромадига ҳавас қилиб бўлмайди. Масалан, кутубхона мудирининг оширилган ойлиги 2 млн 563 минг, олий маълумотли кутубхоначининг маоши эса 2 млн 144 минг сўмни ташкил этаркан. Бундан солиқларни чегириб ташласак, рақамлар янада ғариб кўриниш олади...


Албатта, Ўзбекистонда 1 минг АҚШ доллари ва ундан кўпроқ маош олаётган устозлар ҳам кўп. 2024 йил август ўтказилган матбуот анжуманида вазир (энди собиқ вазир) Ҳилола Умарова қуйидагича маълумот берганди: 545 минг нафар ўқитувчининг 6 минг нафардан ортиғи (1,1 фоизи) 1000 доллардан ортиқ маош олмоқда ва бу рақам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бундан ташқари вазирлик раҳбарияти барча ўқитувчиларга минг доллар маош берилиши утопия (тасаввурга сиғмайдиган, хаёлий) эканини тан олганди. Вазир ўринбосари Темуржон Комиловнинг айтишича, айни дамда барча ўқитувчиларга бирдек 1000 доллар беришнинг имкони йўқ. “Керакли малака ва педагогик маҳоратга эга бўлган ўқитувчилар учун қўшимча рағбатлантирувчи тўловлар олиш имконияти яратилди. Малакали ўқитувчиларни рағбатлантиришнинг янги механизмлари ҳам ишлаб чиқилмоқда”, деган у.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбариятидаги қўнимсизлик ҳам бошланган янгиликларнинг чала қолиб кетишига олиб келяпти. Масалан, 2021 йил охирида Шерзод Шерматов ўрнига Бахтиёр Саидов раҳбарликка келган бўлса, бир йил ўтиб Ҳилола Умарова мазкур лавозимга тайинланди. Икки ярим йилдан сўнг, 2025 йил 14 йил июль куни Умарова ҳам вазирликдан олинди ва ҳозирча ушбу лавозимга ким тайинланиши аниқ эмас. Бу шуни англатадики, тўрт йилда тўртинчи бор вазир алмашиши кутилмоқда. Мамлакатнинг энг муҳим жабҳаси саналган таълим тизимидаги раҳбарларнинг қўнимсизлиги ҳам ўқитувчилар учун ижобий эмас.


Таъкидлаш керакки, паст маош ўқитувчини ўз устида ишлаш жараёнидан тўхтатади. Ойлик маоши кундалик харажатларни зўрға қоплайдиган мутахассис ўқувчиларнинг ўсишига ҳисса қўшадиган маълумотларни топиши ва шуғулланиши даргумон. Бундан ташқари, бугунги ўқувчилар кечаги авлодга ўхшамайди. Уларнинг диққатини ушлаб туриш, ҳайратда қолдириш, илмга ундаш жуда оғир вазифа.


Афсуски, бошқа соҳалар билан солиштирганда, таълим соҳаси вакиллари кам маош олади. Ўтган йилги ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи – банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келган. Улар 14-15 миллион сўмгача маош олган. Таълим (3,5 миллион сўм), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3,3 миллион сўм) соҳалари ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича бошқа соҳалардан қуйи поғоналарда қолган. Маошнинг пастлиги ёшларнинг ушбу соҳаларга интилмаслиги, қобилиятли кадрларнинг бошқа соҳаларни танлашига сабаб бўлади.


Бир сўз билан айтганда, ўқитувчиларнинг маоши борасида силжишлар бўлаётгани кузатилмоқда, аммо умумий манзара мақтанадиган ҳолатда эмас. Педагогнинг ижтимоий мавқеини кўтариш борасидаги кўп гаплар ура-урачиликдан тепага ўтмаяпти. Олий тоифали ва тажрибали ўқитувчи бор-йўғи 350-400 доллар миқдорида маош олиши бу соҳада қилиниши керак бўлган иш кўплигини кўрсатади.


Аброр ЗОҲИДОВ


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид