Регенератив тиббиёт шикастланган тўқималар тикланишини осонлаштирадими?

12:41 | 11.10.2026
•
82
Регенератив тиббиёт  шикастланган тўқималар тикланишини осонлаштирадими?
Катталаштириш

Инсон тўқималарини тиклаш ва жароҳатлардан кейинги даволаш самарадорлигини ошириш замонавий тиббиётнинг муҳим вазифаларидан биридир. Регенератив тиббиёт эса бу борада янги имкониятларни очмоқда.

8023.jpg

8026.jpg

Куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда мазкур соҳадаги илмий ютуқлар, замонавий технологиялар ва уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Регенератив тиббиёт Осиё ассосиацияси (ААРМ) томонидан Ўзбекистон Фанлар академияси кўмагида ташкил этилган анжуманда АҚШ, Италия ва Ўзбекистон мутахассислари иштирок этди.
Конференция дастуридан тромбоцитларга бой плазма (ПРП), суяк кўмиги концентрати (БМC), ҳужайравий терапия ва ортобиология каби йўналишлар ўрин олди. Мутахассислар ушбу усулларнинг жароҳатларни даволаш, тўқималар тикланиши ва таянч-ҳаракат тизими касалликларини даволашдаги имкониятларини муҳокама қилдилар.Таъкидланганидек, регенератив тиббиёт анъанавий даволаш усулларини тўлдириши мумкин. Бироқ ҳар бир технологиянинг самарадорлиги ва хавфсизлиги илмий далиллар асосида баҳоланиши зарур.
Халқаро анжуман хорижий тажрибани ўрганиш, мутахассислар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакатимизда регенератив тиббиётни ривожлантириш истиқболларини белгилашга хизмат қилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади