Шавкат Мирзиёев МДҲ доирасида ўтказилган мажлисда муҳим таклифларни илгари сурди

«Ҳамдўстликнинг 35 йиллик даврида кўп нарсалар ўзгарди, аммо энг асосий масала ўзгармасдан қолди: мамлакатларни яқин инсоний муносабатлар, умумий тарих ва ҳамкорликнинг улкан салоҳияти боғлаб келмоқда»;

15:48 | 09.10.2026
•
79
Шавкат Мирзиёев МДҲ доирасида ўтказилган мажлисда муҳим таклифларни илгари сурди
Катталаштириш

«Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда. Бундай вазиятда ишончни мустаҳкамлаш, позицияларни тез-тез уйғунлаштириб бориш ва келишувларнинг реал натижа беришига эришиш айниқса муҳимдир»;

Давлатларнинг умумий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ва савдо-инвестиция соҳасидаги шерикликни янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги таъкидланди;

Товар айирбошлашдан қўшилган қийматнинг тўлиқ занжирларини биргаликда яратишга босқичма-босқич ўтиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди;

Эркин савдо зонасининг чекловларсиз тўлиқ фаолият юритишини таъминлаш зарурлигига урғу берилди;

Техник тўсиқларни бартараф этиш, мувофиқлик сертификатлари ўзаро тан олинишини таъминлаш ва давлат харидларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича давлат харидлари соҳасида ўзаро бозор очишни кенгайтириш тўғрисидаги битим, шунингдек, Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик дастури тез фурсатларда келишиб олиниши ва тасдиқланишига умид билдирилди;

Озиқ-овқат ва ўғитлар экспортига чекловлар киритишдан олдин ўзаро хабардор қилиш ва маслаҳатлашиш механизмини жорий этиш таклиф қилинди;

Интеграциялашган логистика марказларини ташкил этиш, транзит харажатларини сезиларли даражада қисқартириш, юк ташиш қоидаларини бирхиллаштириш ҳамда МДҲда ягона транспорт ахборот тизимини шакллантириш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди;

Туркманистон томонининг 2029 йилни Ҳамдўстликнинг транспорт боғлиқлиги йили деб эълон қилиш ҳақидаги ташаббуси қўллаб-қувватланди;

Минтақанинг энергетик жиҳатдан боғлиқлигини яқин ўн йилликларда ривожлантириш бўйича узоқ муддатли прогноз зарурлиги қайд этилди;

Кам углеродли технологияларни жадал жорий этиш ва ёпиқ циклдаги ишлаб чиқаришларни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун МДҲнинг ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш таклиф қилинди;

Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси форматини кенгайтириш орқали маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш учун яхши имкониятлар мавжудлиги билдирилди;

«Маданий сиёсат ва креатив индустриялар» форумини ташкил этиш таклиф қилинди;

Кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасида Ички ишлар вазирлари кенгашига МДҲ Қўшма алоқа марказини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқишни топшириш таклифи билдирилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади