+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Озарбайжон халқ артисти ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ёшларга муқом ва мақом маҳорат сирларини ўргатди

45 13:48 | 26.05.2026 13:48

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ҳамда Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон Миллий Мусиқа Санъати Институти ҳамкорлигида ёш ижрочилар учун “Озарбайжон муқоми ва ўзбек мақомининг умумий ижро услубларини ўргатиш” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.


Маҳорат дарсида Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда Қўчоқ Асгаров, Озарбайжон Республикасининг халқ артисти, тор ижрочиси Малик Мансуров, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Миллий Мусиқа Санъати Институтининг “Мақом чолғу ижрочилиги” кафедраси мудири, профессор Илёс Арабов, шунингдек кафедра ўқитувчиси Азиза Давронова иштирок этдилар.


Тадбир Озарбайжон муқоми ва ўзбек мақом санъатининг тарихий-маданий алоқалари, умумий ижро анъаналари, мелодик хусусиятлари ҳамда талқин тамойилларини ёш мусиқачиларга тизимли равишда етказишга бағишланди.


Тадбир доирасида репертуар танлаш, индивидуал ижро услубини шакллантириш, мусиқа таълими жараёнида учрайдиган қийинчиликлар ҳамда ёш ижрочиларнинг халқаро саҳнадаги тақдимот маҳоратини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.


Жонли ижро намуналари орқали назарий билимларнинг амалий қўлланилиши намойиш этилди ва иштирокчилар ўртасида ижодий ҳамда профессионал мусиқий мулоқот учун имконият яратилди.


Тадбир очилишида сўзга чиққан Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Акиф Марифли бундай илмий-маданий лойиҳалар Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар, стратегик шериклик ҳамда маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.


Унинг қайд этишича, муқом ва мақом каби қадимий мусиқа тизимларининг умумий эстетик, мелодик ва структур хусусиятларини ўрганиш ҳар икки халқнинг мусиқа меросини қиёсий тадқиқ этиш нуқтайи назаридан муҳим аҳамиятга эга.


Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон Миллий Мусиқа Санъати Институти проректори Анвар Норбеков ушбу ташаббус халқаро маданий мулоқотни кенгайтириш, ёш ижрочиларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш ва анъанавий мусиқа мактабларини илмий асосда ўрганиш нуқтайи назаридан муҳим эканини таъкидлади.


Унинг сўзларига кўра, маҳорат дарси муқом ва мақом лад тизимларини қиёсий таҳлил қилиш ҳамда уларни замонавий мусиқашунослик нуқтайи назаридан баҳолашга муносиб ҳисса қўшади.


Тадбир якунида иштирокчилар бундай қўшма лойиҳаларни мунтазам давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида мусиқа санъати соҳасидаги академик ҳамда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини билдирдилар.


Маҳорат дарси ёш ижрочиларнинг касбий маҳоратини ошириш, миллий мусиқа мактабларининг илмий ва амалий интеграциясини мустаҳкамлаш, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни тизимли ривожлантиришга муҳим ҳисса сифатида баҳоланди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид