Янги йилдан кейинги ўйлар: нархлар, чиқимлар, режалар

Янги йил байрами ўтиб кетди. Меҳмонлар тарқалди, тўкин дастурхон йиғилди, аммо кўпчиликни битта савол ўйлантиряпти: пул қаерга кетди?

10:15 | 07.01.2026
•
1,252
Янги йилдан кейинги ўйлар: нархлар, чиқимлар, режалар
Катталаштириш

Одатда янги йил арафаси нархларнинг ошиши оила бюджетига катта таъсир ўтказади. Хусусан, озиқ-овқат, коммунал хизматлар, транспорт ва дори-дармон. Бир қарашда оздек туюлади, лекин айнан шу чиқимлар туфайли оила бюджетига босим катта бўлади.

– Янги йилни қандай кутиб олсанг, сени йил мобайнида шундай тўкинлик, хурсандчилик тарк этмайди дейишади, – дейди яқин бир танишим. – Шу боис, 5 кишилик оиламиз учун байрам дастурхонига 3 миллион сўм атрофида харажат қилдик. Бунга яна 5 кунлик дам олиш кунларида шаҳар паркларида, кафеларида оилавий ўтиришларимиз, яқинларни йўқлаш учун 3 миллион сўм учма-уч етди. Табиийки, бундай чиқимлардан кейин байрамнинг ортидан қолган “излар”: қарзга олинган пул, кейинга қолдирилган кредит тўловлари бўлди.

Бироз кечикиб бўлса-да, Янги йил байрами хурсандчилиги кўпинча январда ҳисоб-китобга тушади. Сезган бўлсангиз, энди ҳақиқий ҳаёт бошланади. Январь – рўзғорни бир маромга солиб олиш учун энг тўғри пайт. Бунинг учун чиқимларни ёзиб бориш, кичикроқ режалар тузиб, сарф-харажатларни камайтиришга тўғри келади. Асосийси, янги йилни кутиб олиш – мўъжиза эмас, тартиб талаб қилишини, харажатларни озайтирсак, ҳамённи ”шамоллатмасдан” йил енгилроқ ўтади деган хулосага келдик.

Сизчи, сиз учун янги йилдан кейин энг катта муаммо нима бўлди: нархларми ёки чиқимлар?

Анваржон ҲАЛИМОВ,
Ishonch.uz

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади