Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 620.01-42

  • EUR

    13 522.34-71.59

  • RUB

    135.74-1.91

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 30-April

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Seshanba, 30

    +13 +20

  • Chorshanba, 01

    +12 +20

  • Payshanba, 02

    +10 +20

  • Juma, 03

    +12 +20

  • Shanba, 04

    +16 +20

  • Yakshanba, 05

    +17 +20

  • Dushanba, 06

    +11 +20

  • Seshanba, 07

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Энергетика соҳасида “ижтимоий норма” жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Аҳоли учун ижтимоий норма миқдори электр энергияси истеъмоли бўйича 200 кВт соатгача, табиий газ бўйича мавсумийлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, март – октябрь ойлари учун 100 куб метргача ва ноябрь-февраль ойлари учун 500 куб метргача ўрнатилмоқда. Ижтимоий нормадан ортиқ энергия ресурсларини истеъмол қилганлар эса қўшимча – оширилган нархларда ҳақ тўлайди. Нархлар билан қуйида танишиш мумкин.
Жамият
186 16:50 | 16.04.2024 16:50

2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.


Ушбу ҳужжат орқали энергия истеъмол қилишнинг ижтимоий нормаси жорий қилинмоқда. Яъни аҳоли учун ижтимоий норма миқдори электр энергияси истеъмоли бўйича 200 кВт соатгача, табиий газ бўйича мавсумийлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, март – октябрь ойлари учун 100 куб метргача ва ноябрь-февраль ойлари учун 500 куб метргача ўрнатилади. Бунда ижтимоий нормадан ортиқ энергия ресурсларини истеъмол қилганлар қўшимча – оширилган нархларда ҳақ тўлайди.


Иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь – февраль ойларини, бошқа ҳудудларда эса ноябрь – февраль ойларини қамраб олади.


Иситишдан ташқари мавсум Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март – сентябрь ойларини, бошқа ҳудудларда эса март – октябрь ойларини қамраб олиши назарда тутилмоқда.


Шундай қилиб, Ҳукумат қарорига мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.


Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.


Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:


  • ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
  • ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
  • ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
  • ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
  • ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:


  • ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
  • ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
  • ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
  • ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
  • ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 900 сўмдан қолмоқда.


Табиий газ етказиб бериш борасида эса барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда.


Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда.


Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда. Яъни:


  • ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
  • ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
  • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
  • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
  • ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда.

Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди.:


  • ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
  • ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
  • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
  • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
  • ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар.

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти.


2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб эса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 1 800 сўмдан етказиб берилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1255 16:57 | 05.08.2023