Энди профилактика инспектори йўл ҳаракати қоидаларини бузганга маъмурий жазо қўллайди
Давлат раҳбарининг 2026 йил 4 сентябрдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти бир қатор устувор ишлаш механизмлари асосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади.
Жумладан, хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъи назар, фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш, аҳоли билан бевосита яқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш, бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш каби йўналишлар назарда тутилган.
Шунингдек, профилактика инспекторларига кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаш; йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш; туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш каби қўшимча ваколатлар берилади.
Шунингдек, профилактика инспекторининг вазифасини бажаришига халақит берганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0