Наманганда жинсий зўравонликка учраган қизнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчиб ўтади

09:11 | 28.09.2026
•
150
Наманганда жинсий зўравонликка учраган қизнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчиб ўтади
Катталаштириш

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёеванинг билдиришича, оила уй-жой ва зарур реабилитация билан таъминланади. Оилага тўлиқ ижтимоий ёрдам кўрсатилади, хусусан, қизалоқнинг онаси ўқиш ва ишга жойлашишига ёрдам берилади. Зарур бўлса, фамилиясини ўзгартиришга ҳам кўмаклашилади.
Фожиа юз берганидан бери Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вазиятни назорат қилиб келмоқда. Илк кунлардан мутахассисларимиз ва психологлар қизалоқ билан, унинг онаси билан ишламоқда. Бу оғир дамда оилага барча зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилмоқда.
Оила бошқа шаҳарга кўчиб ўтади, уй-жой ва зарур реабилитация билан таъминланади. Оилага тўлиқ ижтимоий ёрдам кўрсатилади, хусусан, қизалоқнинг онаси ўқиш ва ишга жойлашишига ёрдам берилади. Зарур бўлса, фамилиясини ўзгартиришга ҳам кўмаклашилади. Энг муҳими, болажон ва унинг яқинлари хавфсиз жойда янги ҳаёт бошлашлари учун барча зарур шароитлар яратилади.
Президент Администрацияси бу масалани алоҳида назоратга олган. Барча масъул идоралар илк кунларданоқ ишга жалб қилинган. Мазкур жиноят асло жазосиз қолмайди, деб таъкидлаган Ш.Мирзиёева.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади