«Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида маҳаллаларга ўрмончи-мураббий бириктирилади

10:13 | 26.09.2026
•
96
«Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида маҳаллаларга ўрмончи-мураббий бириктирилади
Катталаштириш

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтириш ва ҳудудларнинг яшиллик даражасини оширишга қаратилган Президент фармони (ПФ–206-сон, 23.09.2026 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, 1 октябрдан республикада тозалик ва озодалик бўйича 2 ойлик ўтказилади. Бу даврда яшил ҳудудларни белгилаш, ерларни тайёрлаш ҳамда кўчат ва буталар захирасини яратиш чоралари кўрилади.

Кўчат экиш мавсуми:
— 1 ноябрдан — Қорақалпоғистон ва Хоразмда;
— 5 ноябрдан — Бухоро ва Навоийда;
— 10 ноябрдан — Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Тошкент, Фарғона ва Тошкент шаҳрида;
— 20 ноябрдан — Сурхондарё ва Қашқадарёда бошланади.

2027 йил 1 январдан «Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида «Маҳаллани яшиллаштириш» пакети жорий этилади.
Шунингдек, маҳаллаларга Ўрмон агентлиги томонидан ўрмончи-мураббий бириктирилади. «Маҳалла еттилиги» аъзолари ҳар экиш мавсуми олдидан ушбу мураббийлар томонидан бир марта қисқа ўқув курсларида ўқитилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади