Нью-Йоркни ҳайратда қолдираётган ўзбек модел қизи Дилнура Абидова билан суҳбат
Қаҳрамонимиз 6 ёшида газеталарда чиққан оддий суратлари унинг тақдирини ўзгартириб юборишини ўша пайтда билмаган эди.
Бугун эса у халқаро миқёсда тан олинган топ-модель, Нью-Йорк Fashion Week иштирокчиси ва кастинг директори сифатида фаолият юритмоқда.
Дилнура Абидова йиллар давомида Ўзбекистон, Туркия ва Америка мода индустриясида фаолият юритди. Айниқса, Нью-Йоркдаги модель ва актёрлик академиясида таҳсил олиши унинг профессионал ҳаётида янги саҳифа очди.
“Модель бўлиш — қатъий интизомга кўнасан дегани”-дейди суҳбатдошимиз. “Ҳалқимизда моделлар ҳақида салбий ўйлар бор. Улардан энг катта нотўғри тушунча «енгил касб» деб қабул қилади. Аслида профессионал модель ҳаёти қатъий қоидалар асосида кечади. Сочни бўяш, қош шаклини ўзгартириш, татуировка қилиш, юзга сунъий ўзгаришлар киритиш кўплаб халқаро агентликларда тақиқланган. Бундан ташқари, овқатланиш режими, ичимликлар, уйқу тартиби ва ҳатто оммавий тадбирлардаги хатти-ҳаракатлар ҳам назорат қилинади. Модель учун ташқи кўриниш нафақат гўзаллик, балки бизнес қиймати ҳисобланади”-дейди у.
Феруза РАҲИМОВА,
Қувонч ТЎРАЕВ
Ishonch.uz



Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0