Минниханов Навоийда янги қурилаётган махсус саноат парки тақдимоти билан танишди
Навоий вилояти ва Татаристоннинг “Мастер” Кама саноат парки ўртасидаги Навоий вилоятида махсус саноат паркини яратиш бўйича келишув имзоланган бўлиб, паркни бунёд этишда Ўзбекистон Республикасини қайта қуриш ва ривожлантириш Фонди томонидан 40 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратилган.
Биринчи босқичда умумий қиймати 178 миллион АҚШ доллари бўлган 6 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов Навоий вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, унинг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Элбек Ғаффоров, “Навоий саноатни ривожлантириш комплекси” саноат парки дирекцияси директори Наримон Исмаилов, “Навоий” ЭИЗ дирекцияси директори Ҳабиб Абдуллаев ва ўринбосари Назиржон Жўраев, шунингдек, энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудовлар иштирокида учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда Нормат Турсунов Рустам Миннихановга Навоий вилоятининг иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти тўғрисида маълумот бериб, томонлар ўртасида саноат кооперацияси, минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, туризм, қишлоқ ва сув хўжалиги, қайта тикланувчи энергия манбалари, шунингдек, таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш борасидаги қатор таклифларини баён этди.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар “Навоий саноатни ривожлантириш комплекси” саноат парки тақдимоти билан танишдилар.
Шу куннинг ўзидаёқ Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0