Валюта UZS
  • USD

    12 658.19-100.17

  • EUR

    14 672.11-148

  • RUB

    161.44-1.9

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +20 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +36 C

  • 13:00

    +38 C

  • 14:00

    +39 C

  • 15:00

    +40 C

  • 16:00

    +40 C

  • 17:00

    +40 C

  • 18:00

    +39 C

  • 19:00

    +37 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-July

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +20 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +36 C

  • 13:00

    +38 C

  • 14:00

    +39 C

  • 15:00

    +40 C

  • 16:00

    +40 C

  • 17:00

    +40 C

  • 18:00

    +39 C

  • 19:00

    +37 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • Juma, 18

    +22 +20

  • Shanba, 19

    +22 +20

  • Yakshanba, 20

    +25 +20

  • Dushanba, 21

    +23 +20

  • Seshanba, 22

    +21 +20

  • Chorshanba, 23

    +21 +20

  • Payshanba, 24

    +20 +20

  • Juma, 25

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Гўшт нархи нега ошяпти?

Сўнгги вақтларда гўштнинг нархи кўтарилди. Масалан, 80 минг сўмга сотилаётган мол гўшти 90 мингга, баъзи йирикроқ шаҳарларимизда 100 минг сўмгача, қўй гўшти эса 90 минг сўмдан 100 минг сўмга қадар юқорилади. Бунинг сабаби нима билан боғлиқ? Ҳудудларда яйловларнинг ҳолати қандай? Биз бу саволлар атрофида соҳага алоқадор инсонлар билан суҳбатлашдик.
Жамият
1130 15:01 | 16.08.2024 15:01

Абдуғани Бекмуров, Косон туманидаги “Турон” қорақўлчилик масъулияти чекланган жамияти раҳбари:


4659 бош қўйимиз бор. Шундан 3001 боши совлиқ. Сўнгги уч йилда, яъни 2021, 2022 ва 2023 йилларда баҳорги ёмғирларнинг кам ёғиши натижасида чорвадорлар қийналди. Аслида йил яхши келса, чўпон 9 ой қўйини яйловларда ўтлатиб, уч ой қўлдан емиш беради. Ҳар қалай, бу йилги ёмғирлар туфайли яйловларимиз ҳолати нисбатан яхши бўлди.


Бозорларда гўшт нархининг ошиши нимага боғлиқ унда?


– Йилнинг нисбатан яхши келиши одамларнинг яна молларини сотиб олишга қизиқишини, талабини оширди. Яъни, бозорда қўй ва молнинг нархи олдинги йилларга қараганда қимматроқ. Бу ҳам табиий равишда гўшт нархига таъсир кўрсатмай қолмайди.


Отабек Яхшибоев, қассоб:


– Ўтган йили 20 кило гўшт қиладиган қўйни бозорда 1 миллион 600 минг сўмга олган бўлсак, бу йил шуни 2 милллион 300 минг сўмга сотиб олиш мумкин. Яъни, чорванинг тирик ҳолатдаги нархи баланд бўлса, бу сотиладиган гўштнинг баҳосини ҳам оширади. Бу бозор иқтисодиёти қонуни. Қолаверса, емиш муаммоси ҳам бор. Бу йил гарчи сомон ва бедаларнинг нархи булnургига қараганда арзонроқ бўлса-да, (ўтган йили бир прицеп сомон бир ярим миллион сўм эди. Бу йил бир миллион юз минг сўм-муаллиф) барибир йил бўйи қўлдан боқиш эвазига кўп емиш сотиб олинади. Тариқ, маккажўхори каби такрорий экинларни эколганимизда ҳам емиш бироз кўпаярди. Аммо суғориладиган сувнинг етишмаслиги сабаб шуни ҳам қилолмаяпмиз...


Бегмат Ниёзов, чорвадор:


– Шу йилнинг февраль ойида 2 миллион 300 минг сўмдан бир неча бош бузоқ сотиб олгандим. Баҳор фаслининг серёғин келиши натижасида лалми ерларда беда, ўт-ўлан кўп бўлди. Дашт минтақаларда яшовчи аҳоли, шу жумладан, ўзим ҳам бу яйловларла мол боқдик. Натижада 5-6 ойда бояги бузоқларим яхшигина ўсди. Ҳозир ҳар бирини 5-6 миллион сўмдан сотяпман. Даладаги хас-ҳашак йўқ эмас. Ҳарна бор. То оқ қор тушгунча, молларимга, қўй ва эчкиларимга емиш бўлиб туради.


Яъни, ҳақиқат шуки, емиш қиммат бўлса, одамлар уйидаги бор чорвасини сотишга, ўз харажатларини, ташвишини камайтиришга ҳаракат қилади. Яъни, сота бошлайди. Ҳамма сотгани олиб чиқса, олувчи кам бўлса, ўз-ўзидан молларнинг нархи ҳам, бозордаги гўштнинг баҳоси ҳам пастлайди. Ўтган йили шундай бўлди. Акси бўлиб, олув кўп бўлса, гўшт ҳам қимматлашади. Ҳозир, бозорларда чорва молларига талаб катта, олув кўп...


Акмал АБДИЕВ ёзиб олди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4537 16:57 | 05.08.2023