+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Бахтсиз ҳодисадан сўнг адолат тикланди: касаба аралашгач, яна 28 миллион сўм ундирилди

Жамият
42 13:08 | 26.04.2026 13:08

“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали ходими Рўзмат Давлетяров 2024 йил август ойида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли оғир жароҳат олди. Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан унга II гуруҳ меҳнатга лаёқатсизлик даражаси белгиланди.


Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Давлетяровга бир йўла нафақа сифатида 54,6 миллион сўм, ойма-ой зарар тўловлари учун эса 12,5 миллион сўм атрофида маблағ тўланган. Бир қарашда бу маблағлар етарлидек туюлиши мумкин.


Аммо ўрганишлар шуни кўрсатдики, тўловлар тўлиқ қопланмаган. Суғурта ташкилотлари ўртасидаги ҳисоб-китобларда 2024 йил 1 сентябрдан 2026 йил 1 февралгача бўлган давр учун ойма-ой зарар тўловларида камомад мавжуд экан.


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти кенгаши касаба аъзосининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилди. Суд жараёнида жавобгар томон барча тўловлар қонун доирасида амалга оширилганини таъкидлаган бўлса-да, тақдим этилган далиллар бу даъвони инкор этди.


Натижада суд Давлетяров фойдасига қўшимча равишда 28,3 миллион сўм ундириш ҳақида қарор чиқарди.


Эркинбой Байжанов,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Хоразм вилояти кенгаши меҳнат техник инспектори


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6337 16:57 | 05.08.2023