55 ёшдан ошганлар ахборотни асосан телевидение ва босма матбуотдан олади — Масс-медиа фонди тадқиқоти

18–24 ёшдаги ёшлар янгиликлардан асосан Телеграм ва ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўлса, 55 ёшдан ошганлар телевидение ва босма нашрларга кўпроқ таянади. Бу ҳақда медиаистеъмол бўйича ўтказилган миллий тадқиқотда маълум қилинди.

16:02 | 02.11.2026
•
64
55 ёшдан ошганлар ахборотни асосан телевидение ва босма матбуотдан олади — Масс-медиа фонди тадқиқоти
Катталаштириш

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон аҳолисининг медиаистеъмол одатлари бўйича миллий тадқиқот натижалари тақдим этилди. Тадқиқот Масс-медиа фонди, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Контент тайёрлаш маркази ҳамда «Ижтимоий фикр» республика илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ўтказилган. Сўровномада мамлакатнинг барча 14 ҳудудидан 18 ёш ва ундан катта бўлган жами 1 411 нафар респондент иштирок этган. Уларнинг 53,9 фоизи шаҳарларда, 46,1 фоизи эса қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

Ёшлар телеграм ва ижтимоий тармоқларда, катта авлод вакиллари эса телевидение ва босма матбуотда

Тадқиқот натижалари турли ёш гуруҳлари ўртасида ахборот истеъмоли борасида сезиларли фарқ мавжудлигини кўрсатди.
Хусусан, 18–24 ёшдаги респондентлар янгилик ва ахборотларни асосан телеграм (66,2 фоиз) ҳамда бошқа ижтимоий тармоқлар (54,4 фоиз) орқали олишади.

55 ёшдан ошганлар орасида эса анъанавий ахборот манбалари етакчилик қилмоқда. Ушбу ёш гуруҳидаги респондентларнинг 77,4 фоизи телевидениени асосий ахборот манбаларидан бири сифатида қайд этган. Шунингдек, улар босма матбуотга ҳам кўпроқ мурожаат қилади.

Жамоатчилик телевидениега кўпроқ ишонади

Тадқиқотда аҳолининг турли ахборот манбаларига бўлган ишонч даражаси ҳам ўрганилган.

Натижаларга кўра, респондентларнинг 44,3 фоизи телевидениега ишонишини билдирган. Телеграм-каналларга ишонч билдирганлар 11,3 фоизни, янгиликлар сайтларини ишончли деб ҳисоблаганлар эса 7,4 фоизни ташкил этган.

Телеканаллар кесимида ишончлилик кўрсаткичлари қуйидагича:

«Ўзбекистон 24» — 52,8 фоиз;
«Ўзбекистон» — 28,3 фоиз;
«Севимли ТВ» — 25,4 фоиз;
«Миллий ТВ» — 25,1 фоиз;
«Ёшлар» — 23,7 фоиз;
«Зўр ТВ» — 23,1 фоиз;
«Менинг юртим» (MY5) — 13,5 фоиз;
УзРепорт ТВ — 13 фоиз;
«Маҳалла» — 12,6 фоиз;
«Спорт» — 11 фоиз.

Ёлғон маълумотларга кўпроқ интернет платформаларида дуч келинади

Тадқиқот давомида респондентларнинг нотўғри ва ёлғон ахборотларга дуч келиш ҳолатлари ҳам таҳлил қилинган.

Сўровнома натижаларига кўра, иштирокчилар ёлғон маълумотларга кўпроқ Youtube, Телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда дуч келишларини билдирган.

55 ёшдан ошганлар ахборотни асосан телевидение ва босма матбуотдан олади — Масс-медиа фонди тадқиқоти

18–24 ёшдаги ёшлар янгиликлардан асосан Телеграм ва ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўлса, 55 ёшдан ошганлар телевидение ва босма нашрларга кўпроқ таянади. Бу ҳақда Ўзбекистонда ўтказилган миллий медиаистеъмол тадқиқотида маълум қилинди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон аҳолисининг медиаистеъмол одатлари бўйича миллий тадқиқот натижалари тақдим этилди. Тадқиқот Масс-медиа фонди, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Контент тайёрлаш маркази ҳамда «Ижтимоий фикр» республика илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ўтказилган. Сўровномада мамлакатнинг барча 14 ҳудудидан 18 ёш ва ундан катта бўлган жами 1 411 нафар респондент иштирок этган. Уларнинг 53,9 фоизи шаҳарларда, 46,1 фоизи эса қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

Ёшлар телеграм ва ижтимоий тармоқларда, катта авлод вакиллари эса телевидение ва босма матбуотда

Тадқиқот натижалари турли ёш гуруҳлари ўртасида ахборот истеъмоли борасида сезиларли фарқ мавжудлигини кўрсатди.
Хусусан, 18–24 ёшдаги респондентлар янгилик ва ахборотларни асосан телеграм (66,2 фоиз) ҳамда бошқа ижтимоий тармоқлар (54,4 фоиз) орқали олишади.

55 ёшдан ошганлар орасида эса анъанавий ахборот манбалари етакчилик қилмоқда. Ушбу ёш гуруҳидаги респондентларнинг 77,4 фоизи телевидениени асосий ахборот манбаларидан бири сифатида қайд этган. Шунингдек, улар босма матбуотга ҳам кўпроқ мурожаат қилади.

Жамоатчилик телевидениега кўпроқ ишонади

Тадқиқотда аҳолининг турли ахборот манбаларига бўлган ишонч даражаси ҳам ўрганилган.

Натижаларга кўра, респондентларнинг 44,3 фоизи телевидениега ишонишини билдирган. Телеграм-каналларга ишонч билдирганлар 11,3 фоизни, янгиликлар сайтларини ишончли деб ҳисоблаганлар эса 7,4 фоизни ташкил этган.

Телеканаллар кесимида ишончлилик кўрсаткичлари қуйидагича:

«Ўзбекистон 24» — 52,8 фоиз;
«Ўзбекистон» — 28,3 фоиз;
«Севимли ТВ» — 25,4 фоиз;
«Миллий ТВ» — 25,1 фоиз;
«Ёшлар» — 23,7 фоиз;
«Зўр ТВ» — 23,1 фоиз;
«Менинг юртим» (MY5) — 13,5 фоиз;
УзРепорт ТВ — 13 фоиз;
«Маҳалла» — 12,6 фоиз;
«Спорт» — 11 фоиз.

Ёлғон маълумотларга кўпроқ интернет платформаларида дуч келинади

Тадқиқот давомида респондентларнинг нотўғри ва ёлғон ахборотларга дуч келиш ҳолатлари ҳам таҳлил қилинган.

Сўровнома натижаларига кўра, иштирокчилар ёлғон маълумотларга кўпроқ Youtube, Телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда дуч келишларини билдирган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади