+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ўзбекистон ЯИМи 2030 йилгача 300 млрд долларга етказилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида келгуси ўн йиллик мамлакат учун миллий юксалиш даври бўлишини таъкидлади.
Жамият
74 21:03 | 28.08.2026 21:03

Давлат раҳбарига кўра, инсон қадрини янада юксалтиришга қаратилган еттита миллий дастур амалга оширилади. Шулардан учинчи миллий дастур иқтисодиётни юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказишга йўналтирилади.


Унинг доирасида келгуси ўн йилда Ўзбекистонга 450 млрд доллар хорижий инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.


Шунингдек, иқтисодиётда юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолган ҳолда, 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажмини 300 млрд долларга етказиш мақсад қилинган. Саноат соҳасида эса 2 млн юқори даромадли иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.


Президент ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқаришда стартаплар, венчур инвестициялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш устувор йўналишга айланишини ҳам қайд этди.


Бундан ташқари, кичик бизнеснинг ўрта бизнесга, ўрта корхоналарнинг эса йирик компания ва корпорацияларга айланиши учун яхлит экотизим яратилади.


Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ушбу чоралар ҳисобига келгуси ўн йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 10 минг доллардан ошиши кутилмоқда.


Мустақиллик байрамидаги нутқда Президент мамлакат иқтисодиёти сўнгги йилларда сезиларли ўзгарганини ҳам қайд этди. Илгари йилига 2–3 млрд доллар хорижий инвестиция жалб қилинган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 40–50 млрд долларни ташкил этаётгани айтилди.


Шунингдек, уч йил аввал 2030 йилга бориб ЯИМ ҳажмини 160 млрд долларга етказиш режалаштирилгани, аммо мазкур марра 2026 йилнинг ўзида ортиғи билан бажарилиши кутилаётгани маълум қилинди.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7546 16:57 | 05.08.2023