+39C

+39C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Уруш ногиронлари ва иштирокчиларига транспортда имтиёзлар берилади

Жамият
60 10:11 | 14.08.2026 10:11

Янги қарор билан уруш ногиронлари ва иштирокчилари, уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашган айрим шахсларни транспортдан имтиёзли фойдаланиш тартиби белгиланди.


2026 йил 1 октябрдан:

Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга:


  • ҳаво транспорти;
  • темир йўл транспорти;
  • шаҳарлараро автобусларда бепул ёки 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари берилади.

Чипталар «Uzbekistan Airways» ва бошқа резидент авиакомпаниялар, «Ўзбекистон темир йўллари»нинг ваколатли бўлинмалари, автовокзал ва автостанциялар томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги маълумотлар асосида берилади.


Имтиёзли чипта олиш учун фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат — ID-карта ёки биометрик паспорт талаб этилади.
Бунда:


  • ҳаво транспортида — «эконом» тариф;
  • темир йўл транспортида — «эконом», плацкарт ёки купе жойларига чипта берилади.
  • 2027 йил 1 январдан эса имтиёзли тоифадаги фуқароларга авиа, темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталарини «Ижтимоий карта» («Baraka») мобил иловаси орқали бепул ёки имтиёзли нархларда харид қилиш имконияти яратилади.

Транспорт хизматлари харажатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7446 16:57 | 05.08.2023