Улар «Декрет»дан қайтишди, аммо...
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи Ирода Шодиева иш берувчи уни туғуруқ таътилидан сўнг ишга қўймаётганидан норози бўлиб, мурожаат йўллади.
Ўрганишлар давомида у белгиланган тартибда таътилдан қайтиб, аввалги ишини давом эттириш ниятида бўлгани, аммо иш берувчи унинг қонуний талабини рад этгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш берувчи билан музокара ўтказдик. Натижада ходим ўз ишига тикланди.
Худди шундай ташвиш қумқўрғонлик Камола Бахриддинованинг ҳам бошига тушди. Можаро ўрганилиб, иш берувчига қонун талаблари тушунтирилгач, низо ходим фойдасига ҳал этилди.
Зариф ХОЛОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Сурхондарё вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0