+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Техникумларда 1 млн ёш юқори даромадли касбларга ўқитилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида билим ва малакани мамлакат тараққиётининг асосий капиталига айлантиришга қаратилган биринчи миллий дастур ҳақида маълум қилди.
Жамият
65 21:10 | 28.08.2026 21:10

Дастурга мувофиқ, болаларнинг 6 ёшли тайёрлов гуруҳларига қамрови қисқа муддатда 100 фоизга етказилади. Шу билан бирга, хусусий боғча ташкил қилиш учун амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинади.


Президент барча мактабларни халқаро баҳолаш дастурлари билан тўлиқ қамраб олиш вазифасини ҳам белгилади.


Техникумларда эса халқаро таълим стандартлари жорий қилиниб, ёшларни юқори даромадли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Бу йўналишда қамровни 1 млн нафарга етказиш режалаштирилган.


— Янги Ўзбекистонда касб эгалламаган бирорта йигит-қиз қолмайди, — деди Президент.


Шунингдек, келгусида камида 10 та Ўзбекистон университетини дунёнинг TOP-1000 олий таълим муассасалари қаторига киритиш мақсад қилинган.


Давлат раҳбари нутқида сўнгги ўн йилда таълим тизимида амалга оширилган ишларга ҳам тўхталди.


Аҳоли сони 8 млн нафарга кўпайганига қарамай, мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилган. Мактабларда 1,5 млн қўшимча ўқувчи ўрни яратилган. Президент, ижод ва ихтисослашган мактаблар ташкил этилган.


Олий таълим муассасаларида талабалар сони 1 млн 600 минг нафарга етган. Президент маълумотига кўра, талабаларнинг ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил этмоқда.


Мустақиллик байрамидаги нутқда таълим билан бир қаторда илм-фан, замонавий технологиялар ва инновациялар ҳам тараққиётнинг ҳал қилувчи омили сифатида белгиланди.


Хусусан, ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш орқали 10 млн ёшни рақамли индустрия ва келажак касбларига жалб қилиш мақсад қилинган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7546 16:57 | 05.08.2023