Сўранг, жавоб берамиз

САВОЛ: Суд мени ишдан бўшатиш ноқонуний бўлганини тасдиқлаб, аввалги лавозимимга тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Борди-ю у вазифада бошқа одам ишлаётган бўлса-чи?
Эркин БОЙМУРОДОВ Сирдарё вилояти
ЖАВОБ: Амалдаги қонунлар талабига кўра, ходим билан меҳнат шартномаси ноқонуний равишда бекор қилингани ёки ходим ғайриқонуний тарзда бошқа ишга ўтказилгани, меҳнат шартлари асоссиз ўзгартирилгани ёхуд ишдан четлаштирилгани исботланса, ваколатли органлар уни ўз жойи (лавозими)га тиклаши шарт. Унинг ўрнига олинган одам эса бошқа ишга ўтказилиши ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши лозим.
Бунинг имкони бўлмаган тақдирда (ташкилотнинг тугатилиши, штатлар ўзгариши ёки лавозимига тикланишига тўсқинлик қилувчи қонунда назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлса), аввалгисига тенг бошқа иш берилиши керак.







