+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Эски машина эвазига COBALT олиш осонлашадими? Янги тартиб таклиф қилинди

Ҳукумат муҳокамаларга сабаб бўлган ташаббусни қайта кўриб чиқди. Энди 30 йилдан ошган автомобиллар учун ҳар йили экологик компенсация тўлаш талаби жорий этилмайди. Шу билан бирга, эски автомобилларни ихтиёрий топшириш орқали янги машина хариди учун ваучер олиш тизими ишлаб чиқилмоқда. Бу янгилик, айниқса, мамлакатда энг оммабоп моделлардан бири саналган COBALT харидорлари учун ҳам аҳамиятли бўлиши мумкин.
Жамият
51 15:09 | 09.07.2026 15:09

Чиқиндиларни бошқариш ва сиклли иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги автомобилларни утилизация қилиш тизими бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Дастлабки лойиҳада ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган автомобиллар эгалари ҳар йили экологик компенсация тўлаши белгиланган эди. Мазкур таклиф жамоатчилик ва мутахассислар томонидан кенг муҳокама қилиниб, турли эътирозларга сабаб бўлди.

Натижада ушбу норма қонун лойиҳасидан бутунлай чиқариб ташланди.
Энди асосий эътибор эски автомобилларни мажбурий эмас, балки иқтисодий рағбат орқали янгилашга қаратилмоқда.

Таклиф қилинаётган тартибга кўра, фуқаролар эски автомобилларини махсус қабул қилиш корхоналарига топшириши мумкин. Автомобил бозор қиймати асосида баҳоланади ва эгасига шу қийматда пул ёки махсус ваучер тақдим этилади.

Бу ваучердан расмий дилерлар орқали янги автомобиль, жумладан, COBALT сотиб олишда бошланғич тўлов сифатида фойдаланиш имконияти яратилиши режалаштирилган. Қолган маблағни эса 2 йилдан 7 йилгача бўлган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш механизми ишлаб чиқилмоқда.

Агар фуқаро ваучердан фойдаланишни истамаса, унинг қийматини бир ой ичида нақд пул шаклида олиши мумкин бўлади.

Айни пайтда агентлик қонун лойиҳаси ҳали якуний қабул қилинмаганини, таклиф ва мулоҳазалар асосида янада такомиллаштирилишини маълум қилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7132 16:57 | 05.08.2023