+35C

+35C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ортиқча шовқин учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланди.
Сиёсат
3268 12:45 | 13.06.2026 12:45

Таъкидланишича, сўнгги йилларда саноат корхоналари сонининг ортиши, кенг кўламли қурилиш ишлари, шаҳарларнинг кенгайиши ҳамда транспорт воситалари кўпайиши натижасида аҳолига шовқиннинг салбий таъсири кучайиб бормоқда.


Айни пайтда фуқаролар саломатлиги, осойишталиги ва дам олиш ҳуқуқини бузувчи ортиқча шовқинларга қарши курашишни комплекс тарзда тартибга солувчи ягона ҳуқуқий механизм мавжуд эмас. Гарчи шовқиннинг рухсат этилган меъёрларини белгилайдиган еттита санитария норма ва қоида амалда бўлса-да, уларга қатъий риоя этилишини таъминлайдиган ҳуқуқий талаблар етарли даражада белгиланмаган.


Шунингдек, инсон саломатлигига зарар етказувчи ва белгиланган меъёрдан юқори шовқин чиқараётган объектларни жавобгарликка тортиш тартиби ҳам қонунчиликда аниқ ифода этилмаган.


Янги қонун билан аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг асосий тамойиллари, давлат органларининг мазкур соҳадаги ваколатлари ҳамда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб қўйилмоқда.


Ҳужжатда фуқароларнинг осойишталиги ва дам олишини бузадиган шовқин турлари, бундай ҳаракатларга йўл қўйилмайдиган вақт оралиқлари, шунингдек, шовқиннинг зарарли таъсири учун компенсация тўловларига оид нормалар ҳам назарда тутилган.


Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларнинг аҳолини шовқин таъсиридан муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам аниқ белгилаб берилмоқда.


Сенаторлар фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши аҳолининг осойишталигини таъминлаш, соғлиғини муҳофаза қилиш ва шовқин билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан самарали тартибга солишга хизмат қилади.


Муҳокамалар якунида қонун маъқулланди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат