Мустабид даврдан дориломон кунларгача
Миллий банкда ўтган давра суҳбатида нималар ҳақида гап кетди?
Бугун Ўзбекистон Миллий банкининг Чилонзор туман филиалида юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан "Маърифатли жамият – китобхон жамият" шиори остида давра суҳбати ҳамда китоб кўргазмаси ташкил этилди.
Унда Миллий банкда меҳнат қилаётган ёш ишчи-ходимлар ва "Мutolaa" мобил иловаси яратувчилари иштирок этишди. Давра суҳбатида "Мutolaa" лойиҳаси раҳбари Улуғбек Қобилжонов инсон ҳаётида илм-маърифат, хусусан китобхонликнинг аҳамияти, билим ортидан ютуқларга эришаётган ёшларнинг Ватанимиз келажагини ривожалантиришга қўшаётган ҳиссаси ҳақида гапирди. "Mutolaa" иловаси қачон яратилгани, имкониятлари ва ундан қандай фойдаланиш тўғрисида батафсил маълумот берди.
Шундан сўнг "Ishonch" газетаси мухбири Зебо Намозова сўз олиб, Мустақиллигимизнинг 35 йиллик тўйи билан барчани қутлади ва ўтган йилларда юртимиз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида юз берган муҳим янгиланишлар, уларнинг моҳияти, ҳаётимизга олиб кирган енгилликлари ҳақида сўзлади. Шунингдек, даврада банк ходимларининг ёш ота ва оналар эканлигини инобатга олиб, оилада болаларни ёшликдан китобга қизиқтириш, уларга қандай адабиётларни танлаш кераклиги борасида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Самимий ва қизиқарли кечган даврада миллий банк ходимлари ҳам фаол иштирок этишди. Истиқлолимиз берган имкониятлар туфайли ҳаётларида юз бераётган ижобий ўзгаришларни фахр билан тилга олишди. Шу билан бирга мустабид даврида халқ ҳаётида кечган айрим мураккаб воқеликларни эслаб, бугунги доруломон кунларимиз учун шукроналар келтиришди.
Шундан сўнг давра суҳбати иштирокчилари "Академнашр" нашриётида чоп этилган болалар ва катталар учун мўлжалланган бадиий китоблар кўргазмасида қатнашиб, ўзлари ва яқинлари учун ранг-баранг китоблар сотиб олишди.
Ishonch.uz
Эъзозо Умурзоқова олган расмлар




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0