+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Конференцияда журналистика ва сунъий интеллект имкониятлари  муҳокама қилинди

95 21:55 | 28.04.2026 21:55

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Инсон ҳуқуқлари ва медиа кафедраси томонидан 2026 йил 28 апрелда “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект шароитида масс-медианинг ҳуқуқий ва ахлоқий муаммолари” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.




Унда профессор-ўқитувчилар, талабалар иштироқ этди.
Конференциядан кўзланган мақсад, замонавий медиаландшафтда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект платформалари орқали контент яратиш ва тарқатишнинг ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатларини кўриб чиқиш, ўзбек медиасига кириб келаётган янги тенденциялар, замонавий ва сунъий интеллект технологиялари шароитида юзага келаётган ҳуқуқий ва этик муаммоларни журналистик, филологик ва лингвистик тадқиқотлар контекстида илмий муҳокама қилишдан иборат.


Конференция икки кунга мўлжалланган. Биринчи куни тадқиқотчилар, республиканинг турли университетларидан профессор-ўқитувчилари иштирок этган бўлса, иккинчи кунда магистрлар ўз чиқишлари билан қатнашиши кўзда тутилган.




Илмий-амалий анжуманда онлайн ва полиграфик матн яратишда сунъий интеллект имкониятлари, матбуот нашрларининг онлайн муҳитдаги тараққиётида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий томонлари, телерадиоканаллар ва глобал тармоқлар рақобати, сунъий интеллект генерация қилган матн: этик ва ҳуқуқий муаммолар, журналистларнинг замонавий технологиялардан фойдаланиш компетенцияларини ривожлантиришдаги муаммо ва имкониятлар, сунъий интеллект даврида факт-чекинг, замонавий ва сунъий онг технологиялар асрида муаллифлик ҳуқуқи, медиалингвистик тадқиқотларда сунъий интеллект имкониятлари ҳамда анъанавий ва робот журналистика: ҳуқуқ ва этика масалалари каби мавзуларда чиқишлар қилинди, илмий мунозаралар олиб борилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид