Кечки таълимда ўқиётган талаба тўлиқ ставкада ишлаши мумкинми?
Саволга меҳнат муносабатлари бўйича юрист Мирёқуб Раҳимов жавоб беради.
— Ҳа, кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талаба, қоида тариқасида, тўлиқ ставкага ишлаши мумкин.
Амалдаги меҳнат қонунчилигида кечки таълимда ўқиётган шахснинг тўлиқ иш вақтида меҳнат қилишига умумий тақиқ белгиланмаган. Иш вақти меҳнат шартномаси ва иш берувчининг ички меҳнат тартиби қоидалари асосида белгиланади.
Шунингдек, «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, кечки таълим ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш шаклларидан бири ҳисобланади. Бу эса талабанинг ўқиш билан бир вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланишига имкон беради.
Демак, талаба кечки таълим шаклида, жумладан, нодавлат (хусусий) олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса ҳам, агар қонунчиликда унга нисбатан бошқа махсус чекловлар белгиланмаган бўлса, тўлиқ ставкага ишлаши мумкин.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0