+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Қишлоқларга қайтаётган қувонч

Бугунги замонавий одам, шаҳар ёки қишлоқда яшашидан қатъи назар, аввало, энг зарур эҳтиёжлари қондирилмаса, ўзини бахтиёр ҳис қилмайди. Масалан, сув, электр токи ва равон йўлларсиз фаровон яшаш қийин.
Жамият
34 14:53 | 18.08.2026 14:53

Яқинда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида бўлдим. Аввалги йиллардаги вазиятни яхши биламан. Бир пайтлар гази ёниб турган, ичимлик сув узлуксиз келадиган, йўллари текис қишлоғу маҳаллаларда вақт ўтиши билан муаммолар кўпайди. Йўллар таъмирталаб бўлиб, ичимлик сув хонадонларга келмай қўйди. Одамлар ҳовлисида қудуқ қазиб, ер остидан сув чиқаришга мажбур бўлишди. Электр таъминотидаги узилишлар ҳам одатий ҳолга айланди.


Бу сафар эса жонажон туманимдаги ўзгаришлар, ободликларни кўриб, бутунлай бошқа таассуротлар билан қайтдим. Яқин қариндошимнинг келин тўйида қатнашар эканман, энг кўп тилга олинган мавзу ичимлик суви бўлди. Чунки орадан 20 йил ўтиб, хонадонларга яна обиҳаёт кириб келганига саноқли кунлар бўлган экан. Дастурхон атрофида ўтирган нуронийлар қўлларини дуога очиб, халқнинг оғирини енгил қилган инсонларга, Президентимиз ва туман ҳокимига самимий тилаклар билдиришди. Юртимизга тинчлик ва фаровонлик сўрашди. Кекса онахонларнинг кўзлари қувончдан порлаганини кўриб, одамларни бахтли қилиш, энг аввало, уларга зарур шароит яратиб бериш эканини ҳам англадим.



– Уйимизда келину неваралар эрталаб икки соат, кечки пайт икки соат вақтларини 500-600 метр наридан ичимлик суви ташишга сарфлашарди, – дейди 65 ёшли онахон Меҳригул Сафарова. – Баъзида ўша ягона кран ҳам бузилиб қолса, қўшнилар ўртада пул йиғиб тузаттирардик. Уста келиб тузатгунича сувсиз қолардик. Бир пайтлар ҳар бир хонадондаги жўмраклардан сувлар оқарди. Ҳеч қачон, у тугаб қолади, деб, ўйламаган эканмиз. Аммо 20 йилдирки, ўша кранлардан сув келмай қўйди. Узоқдан ташишдан бошқа иложимиз қолмади. Орада бир неча марта ушбу масалада туман ҳокимлигига чиққанмиз. Улар «Режада турибди, насиб қилса ўтказамиз», дейишардию, лекин бунга ҳеч ким ишонмасди. Икки ойча олдин эса туманимиз ҳокими Самандар Остонов қишлоғимизга келиб, аҳоли билан учрашди ва «Бу йил албатта маҳаллангизга ичимлик сув олиб келинади. Таъмирталаб кўчаларингизга янги асфальт ётқизилади», деди. Шундан сўнг ишлар бошланиб кетди. Ҳозир Фозил Йўлдош номли қишлоғимиздаги кўплаб кўчаларга асфальт ётқизилиб, обод қилинди. Аксариятида бундай ишлар давом этмоқда.


Шу ерда бир неча йил аввалги ҳолат ёдимга тушди. «Ishonch.uz»нинг ютуб платформаси орқали Пахтабоши қишлоғи аҳолисининг мурожаатини ёритган эдик. Ўшанда одамлар электр таъминотидаги узилишлар, хароб йўллар сабаб таксилар қишлоққа кирмаётгани, туман марказига бориш учун бир неча километр пиёда юришга мажбур бўлишаётганини айтишганди. Мактабга қатнайдиган болаларнинг лой кечиб юриши, ота-оналарнинг кундалик ташвишлари видеода акс этганди.


Бу гал ҳам ўша қишлоқ аёлларидан айримларини учратдим. Улар қувонч билан, “Қишлоғимизга келинг, кўчаларимизни кўринг, асфальт бўлди. Электр таъминоти ҳам анча яхшиланди. Олдинги қийинчиликлар ортда қоляпти”, дея мамнуният билан гапиришди.
Қўшни Бўдана маҳалласида ҳам илгари ёзда чанг, қишда лой бўладиган йўлларга асфальт ётқизилганини кўриб қувондим.



– 2026 йил қишлоғимиз аҳли учун қувончли келди, – дейди пахтабошилик 64 ёшли фахрий педагог Бозорбой Бобомуродов. – Шу пайтгача асфальт кўрмаган йўлларимиз текис ва равон бўлди. Такси чақирамизми, тез ёрдам чақирамизми, ўз вақтида етиб келяпти. Худо хоҳласа, кузги-қишки мавсумда невараларимиз олдингидек лой кечмасдан мактабга бориб-келишади. Тоза ичимлик сув инсон саломатлиги ва ҳаёти сифати учун муҳим бўлса, бугунги технологиялашиб бораётган замонда электрсиз ишимизнинг унуми, хонадонимизнинг файзи бўлмайди. Шукрки, ҳаммаси навбат билан ҳал этиляпти.


Тумандаги энг катта бунёдкорликлардан бири «Янги Ўзбекистон» массивининг бунёд этилиши бўлди. У ерда 100 га яқин 5 қаватли аҳоли турар-жойлар қурилиб, уйга муҳтож ёш оилалар ўз кичик ватанига эга бўлишди. Бу ҳудудда янги мактаб ва боғча ҳам фаолиятини бошлаган. Яқин ойлар ичида Хитой билан ҳамкорликда қурилаётган фармацевтика корхонасини ишга тушириб, 500 га яқин юртдошларимиз иш билан таъминланиши режалаштирилмоқда. Бир сўз билан айтганда, Булунғур тумани аҳли ҳам Республикамиз даражасидаги юксалишлардан ортда қолмаслик учун илдамламоқда.


Бу сафардан шундай хулосага келдимки, хонадонига ичимлик суви кирган, кўчасига асфальт ётқизилган, фарзанди лой кечмай мактабга бораётган инсоннинг раҳмати ва дуоси ҳар қандай ҳисоботдаги рақамлардан қимматлидир. Булунғурда мустақиллигимизнинг 35 йиллик тўйи ана шундай аҳолининг миннатдорчилигига сабаб бўлаётган яхши ўзгаришлар билан кутиб олинаётганида эса рамзий маъно ҳам бордек. Йиллар, йўллар бизни ўз муаммоларимизни босқичма-босқич ҳал қилишга ўргатаяпти. Келгусида эса бу оободликлар кўлами ошиб боравериши шубҳасиз.


Зебо НАМОЗОВА,
Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7471 16:57 | 05.08.2023