+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

“Хўрозқандга — рост хабар, пишлоққа — ёлғон...”

ёки матбуот анжуманини журналистлар иштирокисиз ўтказиш мумкинми?
Жамият
210 18:35 | 13.07.2026 18:35

Жорий йил 30 июнь куни аввалига Андижон вилояти статистика бошқармаси сайтида, бироздан сўнг телеграмдаги расмий каналида мазкур ташкилот томонидан матбуот анжумани ўтказилганлиги ҳақида ихчам хабар пайдо бўлди. Матнда анжуманда январь-май ойларида келиб тушган мурожаатлар хусусида сўз юритилиб, ҳисобот давридаги асосий кўрсаткичлар очиқланганлиги қаламга олинган ҳамда учта сурат илова қилинган.


Оммавий ахборот воситалари таълим, тиббиёт, қурилиш ва ҳоказо йўналишларда бўлгани каби маълум ҳудудда ҳар бир тизимда ўн минглаб ҳамкасблар меҳнат қиладиган соҳа эмас. Вилоятдаги газета, телевидение, радио ва интернет нашрларда ишлаётган ижодий ва техник ходимлар сони нари борса 250 нафарни ташкил этади. Яъни тизимнинг деярли барча вакиллари бир-бирини яхши танийди.


Ана шундай ишонч билан беихтиёр суратлардаги қиёфаларга кўз югуртирасиз. Қизиқки, журналистлар иштирокида ўтиши керак бўлган тадбирда на бирорта ОАВ ходимига, на блогерларга кўзингиз тушади.


Таажжубда хабарни “Булар бизнинг соҳадаги одамларми? Танийсизларми?” дея бошқа журналистларга узатасиз.


Касбдошлар ҳам ҳайрон бўлиб елка қисишади: “Ажабо?!”


Суриштирувлардан сўнг “матбуот анжумани”да даврани тўлдириб ўтирганларнинг аксари бошқарманинг ходимлари экани аён бўлади.


Хўш, бундай майнавозчиликдан кимга нима фойда? Ярим йиллик фаолият якунларини жамлаш арафасида – икки оёқ бир этикка тиқилган пайтда олти ой давомида ўтказилмаган анжуманни “ўтказилди” дея ҳисобот бежаш учун амалга оширилган чорами ё?


Хассос шоир Анвар Обиджоннинг болалар учун ёзган “Хабар сотувчи” шеърини ўқиган бўлсангиз керак. Гапнинг нархи “арзондан арзон”лигини, “хўрозқандга – рост хабар, пишлоққа – ёлғон”лигини таъкидлаган ижодкор беғубор мисраларига “Болажонлар, кепқолинг, хилма-хил хабар! Уни сотиб олганлар кўрмайди зарар”, дея қувноқ оҳангда якун ясайди.


Шу шеърдан хулоса қилсак, статистика бошқармаси тарқатган айни хабардан ҳам бировга зарар тегмайди асли. Бироқ савол туғиладики, ташкилотнинг очиқлик сиёсатини амалга оширишга масъул бўлган ахборот хизмати томонидан “матбуот анжумани” деб аталмиш жиддий тадбирга бундай беписандлик қилиш, боз устига расмий саҳифалар орқали ҳеч иккиланмай айни маълумотни тарқатишга ким ҳуқуқ берган? Статистика қўмитаси матбуот хизматими ёки вилоят бошқармасининг раҳбариятими?


Ўрни келганда айтиб ўтмасак бўлмас: вилоят миқёсидаги ташкилот ва идоралар, қуйи ҳокимликлар ахборот хизматларида ишлаётган мутахассисларнинг ўзининг хизмат йўриқномасида назарда тутилган вазифаларини нечоғли англаб етиши ҳамда саводхонлик даражасини элакдан жиддий ўтказиш фурсати етиб келди чоғи. Боиси, бу сафда тайёрлаган видеоконтенти остига ёзган тўрт сатрлик изоҳи ёки икки энли расмий муносабатида ҳеч йўғи иккита имло хатога йўл қўймаса, “ўзига ўхшамайдиган” матбуот котиблари ҳам борлиги кўзга ташланиб қоляпти. Расмий каналлардаги бундай ҳолатлар – матнлар ғализлиги, сўзлардаги хатоларнинг ҳар абзацда бўй кўрсатиб туриши эса ташкилотларнинг “юзига” тошган тошмадек таассурот уйғотиши турган гап.



Нурилло Нўъмонов,


ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7186 16:57 | 05.08.2023