+29C

+29C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

«Долзарб 40 кунлик»: аҳоли даромадини ошириш чоралари кўрилмоқда

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган сўнгги видеоселектор йиғилишида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви вакиллари Фарғона ва Андижон вилоятларида бўлиб турибди.
Жамият
61 17:49 | 27.07.2026 17:49

Ташриф давомида мамлакатимизда эълон қилинган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида ҳудудлардаги қатор маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли ва тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.


Хусусан, Президентимиз томонидан ҳар бир маҳалла банкирига кўпи билан учта маҳалла бириктирилиши ҳамда улар аҳоли хонадонларига бевосита кириб, микромолиявий хизматларни яқинлаштириши бўйича берилган топшириқлар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Янги тизим асосида маҳалла банкирлари хонадонбай ва мижозбай ишлаб, ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий драйверларини аниқлаш, эҳтиёжманд аҳолини тадбиркорликка жалб этиш бўйича тизимли чораларни амалга оширмоқда.


Ўрганишлар давомида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:


  • Аҳоли бандлигини таъминлаш – янги иш ўринларини яратиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва кичик бизнес ташаббусларини имтиёзли молиявий ресурслар билан қўллаб-қувватлаш;
  • Томорқалардан самарали фойдаланиш – аҳоли эгалигидаги ҳамда ижарага берилган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, кўчатчилик ва иссиқхона хўжаликларини кенгайтириш орқали маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш;
  • «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили – ҳудудларнинг ўзига хос ихтисослашувидан келиб чиқиб, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва ишлаб чиқариш йўналишларини занжирли асосда тизимли ривожлантириш.

Ташриф якунида Фарғона ва Андижон вилоятларидаги маҳаллалар аҳолиси даромадларини барқарор ошириш, кичик ва ўрта бизнес субъектларига замонавий ва қулай банк хизматларини кўрсатиш, шунингдек, давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича масъулларга аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7327 16:57 | 05.08.2023