+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Боғчаларда болалар хавфсизми?

Бугунги кунда болаларни ҳимоя қилишга қаратилган қатор қонунлар жорий этилаётганига қарамай, баъзилари ҳамон тазйиқ остида қолмоқда. Айниқса, боғчаларда кичкинтойларга нисбатан зўравонлик, озиқ-овқатдан заҳарланиш, тарбиячилар назорати ва масъулиятининг етишмаслиги, шунингдек болаларда психологик травмалар учраб турибди.
Жамият
33 13:17 | 12.05.2026 13:17

Юртимизда миллионлаб болалар боғчаларга қатнайди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 7 мингга яқин давлат боғчалари фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, 1 733 та давлат-хусусий шериклик асосидаги, 1 440 та хусусий ҳамда 29 196 та оилавий нодавлат боғча мавжуд. Мактабгача таълим билан қамров даражаси 78 фоизни ташкил этади.

Ижтимоий тармоқларда тарбиячилар қўпол муносабатда бўлаётгани ҳақидаги хабарлар тез-тез учраб турибди. Ҳолбуки, ота-оналар фарзандларини боғчага улар зўравонликка дучор бўлиши, соғлиғи ёмонлашиши учун эмас, балки билим олиши, тарбия топиши ва хавфсиз муҳитда улғайиши учун юборади.

Яқинда Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида бу борада зарур чоралар кўрилаётгани қайд этилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қатор лойиҳалар ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.

Биз бу каби ҳолатларнинг оқибатлари ва ечимлари ҳақида жиддий чоралар кўришимиз керак. Бу масалага ечим сифатида боғча тарбиячилари учун бир қанча методларни қўллаш зарур. Улар ишга олинишидан олдин психологик суҳбатдан ўтишлари, оиласидаги салбий вазиятларни ўрганиш, турмуш ўртоғи билан муносабати ва болаларига муомаласи қандайлиги билан танишиш зарур. Бундан ташқари, ҳар ойда тарбиячилар учун ўқув – тренинглар жорий этилиши муҳим. Бу болалар хавфсизлиги учун, оз бўлса-да, ечим бўла олади.

Болаларга нисбатан зўравонликлар содир этилаверар экан, вазият тобора ёмонлашади. Биринчидан, болаларда психологик травмалар, дудуқланиб қолиш ҳолатлари кузатилади. Бундан ташқари, боғчаларда камералар орқали кузатув тизимини йўлга қўйиш лозим. Керак бўлса, ҳар бир хона учун алоҳида камера ўрнатилиши ва улар ота-оналарга боғланган бўлиши шарт. Шундагина фарзандлар хавфсизлиги назорат остида бўлади ва уларга боғлиқ турли салбий ҳолатларнинг олди олинади.

Энг муҳими, ҳар бир масъул шахс ўз вазифасига жиддий ёндашса, болалар саломатлиги ишончли ҳимоя остида бўлади.


Диловар ШОЙМУРОДОВА,
ЎзДЖТУ халқаро журналистика талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6444 16:57 | 05.08.2023