Бектемирда янги банк хизматлари маркази очилди

10:15 | 19.10.2026
•
38
Бектемирда янги банк хизматлари маркази очилди
Катталаштириш

2026-йил 14-октабр куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг янги банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади. Банк хизматлари маркази манзили: Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Зилола МФЙ, Ҳусайн Байқаро кўчаси, 28а-уй.

Мазкур марказнинг ишга туширилиши ҳудудда банк хизматлари инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорлик субйектлари учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда мижозларга янада қулай ва тезкор хизмат кўрсатишни таʻминлаш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Янги банк хизматлари марказида жисмоний ва юридик шахсларга замонавий банк хизматларининг кенг спектри таклиф этилади. Жумладан, мижозлар қуйидаги хизматлардан фойдаланишлари мумкин:

  • омонат ва кредит маҳсулотларини расмийлаштириш;
  • тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш;
  • банк ҳисобварақларини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
  • тадбиркорлик субйектларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш;
  • тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган молиявий хизматлардан фойдаланиш;
  • бошқа замонавий банк хизматларини олиш.

Марказ фаолияти мижозларнинг молиявий эҳтиёжларини бир жойнинг ўзида ҳал этиш, банк хизматларидан фойдаланиш жараёнларини соддалаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилади.

photo_2026-10-19_14-53-48__4_.jpg

photo_2026-10-19_14-53-49.jpg

Янги банк хизматлари марказининг очилиши, айниқса, Бектемир туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субйектлари учун муҳим аҳамият касб этади. Марказ орқали тадбиркорлар ўз бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, фаолиятини кенгайтириш ва янги ташаббусларини рўёбга чиқариш учун зарур банк хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, марказнинг фаолияти ҳудуд аҳолисининг банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш, мижозларга қулай шароитлар яратиш ва молиявий хизматларни аҳолига яқинлаштиришга қаратилган.

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ банк хизматлари инфратузилмасини ҳудудларда изчил ривожлантириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва тадбиркорлик субйектларини молиявий қўллаб-қувватлашни устувор йўналишлардан бири сифатида белгилаган.

Бектемир туманида янги банк хизматлари марказининг ишга туширилиши ҳам ушбу мақсадлар йўлидаги навбатдаги амалий қадамлардан бири бўлиб, ҳудуднинг иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли учун банк хизматларидан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилади.

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бектемир тумани аҳолиси ва тадбиркорларига янада яқин бўлиб, уларнинг молиявий эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги бизнес имкониятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан мамнун.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади