Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мини футбол жамоаси ғолиб!
“Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Конфедерацияси кубоги” учун ўтказилган мини йутбол мусобақаси кўтаринки руҳда ва муросасиз баҳслар остида кечди.
Финалда Ўзбекистон ва Қозоғистон жамоалари тўқнаш келишди. 7:6 ҳисобида ғалаба қозонган Ўзбекистон жамоаси бош совринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Қозоғистон вакилларига насиб этган бўлса, кучли учликни Қирғизистон жамоаси якунлади.
Мусобақа сўнгида барча иштирокчилар медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолиб жамоага эса “Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Конфедерацияси кубоги” тантанали тарзда топширилди.
Шунингдек, “Энг чиройли ўйин кўрсатган жамоа” “Энг яхши техник маҳорати учун”, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши дарвозабон” номинацияцияларида ҳам совринлар ўз эгаларига топширилди.
Мазкур мусобақа нафақат спорт беллашуви сифатида, балки Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Фото: Эъзоза Умр




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0