Валюта UZS
  • USD

    12 165.24-25.19

  • EUR

    14 330.65-32.11

  • RUB

    159.42-2.67

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +10 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-April

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +10 C

  • Juma, 17

    +13 +20

  • Shanba, 18

    +16 +20

  • Yakshanba, 19

    +18 +20

  • Dushanba, 20

    +19 +20

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +19 +20

  • Payshanba, 23

    +16 +20

  • Juma, 24

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
981 09:43 | 02.01.2025 09:43

Ҳомиладор ходим ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажаролмаяпти, раҳбар томонидан қайта-кайта огоҳлантириш берилди. Лекин фойдаси бўлмаяпти, бошқа жойга ўтказишни ҳам имкони йўқ. Шу ҳолатда ходимни меҳнат шартномасини бекор қилса бўладими?


Жавоб: Меҳнат кодексининг 408-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди. Бундан ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилган ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг иш фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.


Яъни ҳомиладор аёл ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузса ёки ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузган тақдирда ҳам, ҳомиладор аёл билан МК 161-моддаси 2-қисмининг 4 ва 5-бандлари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас.


Бу дегани ҳомиладор аёлга умуман интизомий жазо қўллаб бўлмайди дегани эмас. Иш берувчи меҳнат интизомини бузган ҳомиладор аёлга МК 312-моддасидаги ҳайфсан, ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима, агар ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган ҳолатларда эса ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима жазоларини қўллаши мумкин. Фақатгина меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари) тарзидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли эмас.


Жиноят кодекси 148-моддаси 2-қисмига кўра, аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 2174 11:24 | 13.08.2024