Валюта UZS
  • USD

    12 165.24-25.19

  • EUR

    14 330.65-32.11

  • RUB

    159.42-2.67

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +10 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-April

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +10 C

  • Juma, 17

    +11 +20

  • Shanba, 18

    +15 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +17 +20

  • Payshanba, 23

    +14 +20

  • Juma, 24

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Чойшаб, канализация ва вертолёт: қамоқдан ажабтовур қочишлар

Қамоққа ҳукм этилган шахсларнинг энг катта орзуси албатта озодликка чиқиш бўлади. Улар орасида ўз хатосини англаб етиб, жазони сидқидилдан ўтайдиганлар ҳам кўп. Аммо баъзилар нима бўлса ҳам эркинликка чиқишга уринадилар ва бунинг учун турли йўлларни ўйлаб топадилар. Масалан, 2025 йил ноябрида Франциянинг Дижон шаҳридаги қамоқхонадан икки маҳбус қочишга ҳаракат қилди.ОАВ маълумотларига кўра, воқеа тонг ёришмасидан содир бўлган. Прокурорларнинг сўзларига кўра, эркаклар панжараларни дронлар орқали ҳибсхонага етказилгани тахмин қилинган асбоблар ёрдамида арралашган. Кейин улар чойшаблардан ясалган арқондан пастга тушишди. Девордан ўтиш учун қочқинлар тиканли сим устига одеялоларни ўрашди.
Ҳодиса
126 16:34 | 16.04.2026 16:34

Қочқинлардан бири 19 ёшли маҳбус бўлиб, у қотилликка уриниш ва жиноий фитна уюштиришда айбланган. 32 ёшли бошқа эркак оила аъзосига таҳдид қилиш ва мунтазам равишда зўравонлик қилишда гумон қилинган. Иккаласини ҳам қидириш учун 100 га яқин полиция ходими юборилган. Қамоқхона ишчиларини ҳимоя қилувчи FO Justice касаба уюшмаси Дижон қамоқхонасидаги хавфсизлик шароитлари бир неча ойдан бери ёмонлашиб бораётганини бир неча бор таъкидлаган.


Самые необычные побеги из тюрьмы


Энг қизиғи, чойшаб ва дронлар ёрдамида қочиш тарихдаги энг ғаройибларидан эмас. Пайтини пойлаб, турмадан жуфтакни ростлаган бошқа шоввозлар ҳақида ҳам маълумотлар бисёр.


Канализация орқали қочиш


1987 йил 5 июнда Фолсом қамоқхонасидан қочиш маҳкум Глен Годвинга шуҳрат келтирди ва у ФҚБнинг энг кўп қидирилаётган ўнта жиноятчи рўйхатидан жой олди. Оммавий ахборот воситалари Годвинни Стивен Кингнинг “Рита Хейворт ва Шоушенкдан қочиш” қиссасининг бош қаҳрамони билан таққослашди. Глен Годвин қотиллик учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Қочишдан бир неча соат ўтгач, унинг қамоқхона кийимлари муассаса ташқарисидан топилди. Полиция Глен Годвиннинг қамоқхона панжарасини кесиб ўтиш учун арра ишлатганини, дренаж тизимига кирганини, канализация трубасини тешганини ва у дарёга оқиб тушадиган жойгача 300 метрча эмаклашга мажбур бўлганини аниқлади.


Годвин бир ярим йилдан сўнг Мексикада гиёҳванд моддалар контрабандаси айбловлари билан ҳибсга олинди. У Мексика қамоқхонасида қамоққа олинди ва у ердан яна қочиб кетди. Бу сафар қочоқ қўлга олинмади ва 2016 йилда у ФҚБнинг Қўшма Штатлардаги энг кўп қидирилаётган қочқинлар рўйхатидан чиқарилди.


Алкатрасдан қочиш ва бедарак йўқолган уччовлон


Сан-Франциско яқинидаги мазкур муассаса АҚШдаги энг ёмон жойлардан бири сифатида кўрилган. Ушбу қамоқхона мавжуд бўлган даврда 14 марта қочишга уриниш бўлган. Расман ҳеч бири муваффақиятли бўлмаган бўлса-да, Фрэнк Моррис ва ака-ука Энглинлар тарихга Алкатрасдан энг машҳур қочишга уринишнинг ташкилотчилари сифатида кирдилар.


The Alcatraz Escape and Its Surprising Popular Mechanics Connection


Турма Алкатрас оролида, кўрфазнинг ўртасида, қирғоқдан 1,8 километр узоқликда жойлашган. Кўрфаздаги совуқ ҳароратли сувлар ва кучли денгиз оқимлари табиий изоляцияни таъминлаган. Кемалар ва қайиқлар сувдан 200 метр ичкарига лангар ташлай олмаган. Алкатрас Қўшма Штатлардаги энг хавфсиз федерал қамоқхона ҳисобланган, бу эса қочишни имконсиз қилган. Фрэнк Моррис етим бўлиб, гўдаклигини болалар уйларида ўтказган ва бир неча бор қамоқда бўлган. Шунга қарамай, у юқори ақлга эга эди. Ака-ука Жон ва Кларенс Энглинлар бешинчи синфни тугатмаган ва киссавурлик ва автомобиль ўғирлаш билан шуғулланишган. Учаласи камералардан бирининг шамоллатиш тизими бетон билан ёпилмаганлигини билиб олишди. Шундай қилиб, улар ундан томни тешиш учун фойдаланишга қарор қилишди. Қамоқхона ходимлари ёрдамида улар қочиш воситаларини олишди. Деярли бир йил давомида қочқинлар деворда тешик очиш билан шуғулланишди. Чўкиб кетмаслик учун жиноятчилар курткалардан кичик бир сол ясашди. Шунингдек, улар қўғирчоқлар ясашди, уларни гўшт рангига бўяшди ва қамоқхона сартарошхонасидан йиғилган ҳақиқий сочларни уларга ёпиштиришди. Қочиш 1962 йил 11 июнга режалаштирилган эди. Маҳбуслар қўғирчоқларни тўшакларида қолдириб, девордаги тешикдан эмаклаб ўтишди, томга чиқишди ва дренаж трубкаси орқали сувга тушишди. Учала қочқин ҳам топилмади. Улар Сан-Франсиско кўрфазида чўкиб кетган деб ишонилади, аммо уларнинг жасадлари ҳеч қачон топилмагани учун расман бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Расман, уларнинг қочиши бўйича жиноий иш ҳали ҳам очиқ қолмоқда ва фақат учаласи ҳам 100 ёшга тўлганда ёпилади.


Россиядаги “голливудча” қочиш


Алексей Шестаков қамоқхонадан кинолардаги каби қочишга қарор қилди. 2012 йил март ойида Вологда вилоятидаги қишлоқлардан бирида жойлашган қамоқхона ҳудуди устидан вертолёт бир неча бор учиб ўтди. Маҳбуслар сайр қилиш учун ташқарига чиққанларида, вертолёт кутилмаганда ҳавода айланди ва кабинадан арқон нарвон туширилди.


Тяга к свободе: семь самых удивительных побегов из тюрем

Шестаков бир лаҳза ҳам вақтни бой бермасдан тезда юқорига кўтарилиб, ҳайратда қолган қамоқхона ходимларидан чаққонлик қилди. Бироқ, Шестаковнинг озодлиги узоққа чўзилмади - у ва икки шериги икки кун ичида қўлга олинди. Қочқин қотиллик учун аввалги жазосининг ярмини (12 йил) ўтаган, яна 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Маҳбуснинг шериги Татяна Важалина қочишга ёрдам бергани учун умумий тартибли колонияда 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноятчининг яна бир шериги Александр Русаков вертолётда қочишда ихтиёрий равишда иштирок этганини охиригача рад этди. Бироқ, шунга қарамай, у ҳам 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


Аёллар қамоқхонасидан қочиш


1909 йил июл ойида Москва аёллар қамоқхонасидан қочиш катта шов-шув бўлди. Бу оғир меҳнатга ҳукм қилинган катта гуруҳ маҳкумларининг ягона муваффақиятли қочиши эди. Бошқа 13 аёл билан бирга, инқилобчилар томонидан қамоқхона ходимлари орасида жойлаштирилган қамоқхона қўриқчиси ҳам қочиб кетди. Қочиш арафасида у қамоқхонага фуқаролик кийимларини олиб келди, бу кийимларни машҳур шоир Владимир Маяковскийнинг онаси ва синглиси тақдим этган эди. Жараёндан хабардор бўлишига қарамай, полиция воқеа жойига ўз вақтида етиб кела олмади. Маҳкумлар йўлакда иккита аёл қўриқчига ҳужум қилишди ва эркак қўриқчилардан бирига хлорал гидрат қўшилган ароқ берилди. Тергов маълумотларига кўра, қочиш қамоқхона хавфсизлигининг ёмонлиги туфайли мумкин бўлган: қўриқчилар иш вақтида ухлашлари мумкин эди, камералар ва йўлаклар фақат битта калит билан очилган ва чироқлар ўчиб қолган. Фақат мазкур қочишдан кейин қамоқхона хавфсизлиги кучайтирилди. Охир-оқибат, ўнта тутқун Францияга етиб боришга муваффақ бўлди. Қочиш куни уч нафар аёл эса қўлга олинди.


Наркобароннинг озодликка чиқиши


Мексикалик гиёҳванд моддалар сотувчиси Хоакин Гузман Лоэра, Эл Чапо (Калта) лақабли, бир неча бор ҳибсга олинган, аммо ҳар сафар қочишга муваффақ бўлган. 2014 йил феврал ойида Эл Чапо қўлга олиниб, Алтипланодаги ўта қаттиқ тартибдаги қамоқхонага олиб кетилган.


El Chapo: How Mexico's drug kingpin fell victim to his own legend - BBC News

Бироқ, унинг у ердаги муддати қисқа бўлган - олти ойдан кам вақт ўтгач, гиёҳванд моддалар сотувчиси ўзининг якка тартибдаги камерасидан ғойиб бўлган. Маълум бўлишича, қочиш учун ер остидан 20 метр чуқурликда бир ярим километр узунликдаги туннел қазилган эди. У ёритиш, шамоллатиш тизими ва Эл Чапонинг шериклари тупроқ ташийдиган релслар билан жиҳозланган эди. Қочқиннинг ўзи қамоқхона ҳудудидан трейлерли ўзгартирилган мотоцикл ёрдамида қочиб кетган, бу эса уни қурилиши тугалланмаган омборга олиб борган. Мексика ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, қочиш қамоқхона ходимининг ёрдамисиз амалга оширилмаслиги мумкин эди. Бир нечта ходимлар ишдан бўшатилди, адвокатлар ва омбор эгаси сўроқ қилинди.


Эл Чапо сўнгра 2016 йил январ ойида мексикалик актриса Кейт дел Кастило билан ишқий ёзишмалари туфайли қўлга олинган. 2019 йил 7 июлда судья Гузманни шартли равишда озод қилмасдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди ва 12 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги активларни мусодара қилишни буюрди.


Вертолёт орқали қочиш Канадада ҳам кузатилган. 17 март куни Канаданинг жануби-шарқидаги Квебек провинциясининг Сен-Жером шаҳридаги қамоқхонадан икки озодликда маҳрум этилган шахс вертолёт ёрдамида қочиб кетди. Вертолёт қамоқхона биноси устида учиб юрган ва маҳбуслар арқон нарвони ёрдамида унга чиқишган. Қамоқхона қўриқчилари қочқинларга ўт очиш орқали қочишнинг олдини олишга ҳаракат қилишган, аммо вертолёт шимоли-шарқда ғойиб бўлган. У бир соатдан кейин, қамоқхонадан 85 километр узоқликда, Монт-Тремблант тоғ-чанғи курорти яқинида топилди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 3854 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса