Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 900.00-20.16

  • EUR

    14 595.06-86.12

  • RUB

    157.32-1.29

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 05:00

    +14 C

  • 06:00

    +14 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +22 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +32 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 04-May

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 05:00

    +14 C

  • 06:00

    +14 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +22 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +32 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +19 C

  • Yakshanba, 04

    +14 +20

  • Dushanba, 05

    +15 +20

  • Seshanba, 06

    +17 +20

  • Chorshanba, 07

    +18 +20

  • Payshanba, 08

    +20 +20

  • Juma, 09

    +16 +20

  • Shanba, 10

    +15 +20

  • Yakshanba, 11

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Камқонлик ва стресс қандли диабет пайдо бўлишини осонлаштиради

Доимий чарчоқ ва чанқоқ ҳисси... Айрим инсонлар айнан мана шундай кўнгилсиз ҳолатлардан азият чекишаётганини бот-бот айтишади. Нафақат чанқаш, балки тез-тез оч қолиш ҳам айнан сиз ва биз тахмин қилаётган касаллик – қандли диабетга хос аломатлардан.
Жамият
719 16:47 | 14.11.2024 16:47

Халқаро диабет федерацияси маълумотларига кўра, бугунги кунда 20 ёшдан 79 ёшгача бўлган инсонларнинг ҳар ўн нафаридан биттасига қандли диабет ташхиси қўйилган. Бу эса бутун дунё бўйича тахминан 535 миллиондан кўпроқ одам дегани. Хайратланарлиси, қандли диабетга чалинган инсонларнинг ярмидан кўпи дастлаб ўз касалликлари ҳақида билишмайди. Чунки илк босқичда унинг аломатлари деярли сезилмайди, хавотирли белгилари пайдо бўлганда эса кўпчилик беморлар уни ҳаддан зиёд ишлаш, инфекциялар ёки стресс таъсири билан адаштиришади. Мутахассис билан кечадиган навбатдаги суҳбатимиз айнан қандли диабет мавзуида бўлади.


Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиали диабетик нефропатия бўлими мудири Ҳулкарой Собирова бизнинг бу борадаги саволларимизга жавоб беради.



Ҳулкарой Иброҳимовна, айтингчи қандли диабетнинг юзага келишига қандай омиллар сабаб бўлади?


Қайд этиш жоизки, қандли диабет асосий энергия манбаи ҳисобланмиш глюкозанинг ҳужайраларга кирмаслиги билан кечадиган касаллик бўлиб, ушбу хасталик юзага келганда организмда метаболик жараёнлар нотўғри ишлай бошлайди. Натижада инсулин даражаси пасаяди ва қонда шакар миқдори ошади. Унинг пайдо бўлиши организмда инсулиннинг ишлаш тартиби бузилиши ёки инсулин ишлаб чиқаришнинг етишмаслиги билан боғлиқ.


Қандли диабетнинг юзага келишига бир нечта омиллар сабаб бўлиши мумкин. Масалан, агар оилада диабетга чалинганлар бўлса, генетик жиҳатдан кейинги авлодларга ўтиши кузатилади. Шундан келиб чиқиб айтиш керакки, ирсий омиллар инсоннинг диабетга чалиниш эҳтимолини оширади. Бундан ташқари, ортиқча вазн ва семизлик диабетнинг иккинчи турига яъни инсулинга қаршиликка олиб келиши мумкин. Семизлик инсулинга нисбатан жавоб беришни пасайтиради. Шунингдек, жисмоний ҳаракатнинг камлиги ёки жисмоний фаолликнинг етишмаслиги, шакарли ва ёғли озиқ-овқатларни ортиқча истеъмол қилиш, юқори даражадаги қон босими ва организмда холестерин миқдорининг ортиб кетиши, айниқса, камқонлик ва стресс метаболизмга таъсир кўрсатиб, диабетнинг пайдо бўлишини осонлаштиради.


Ушбу омиллар шахснинг ривожланиши ва ёшига қараб фарқланиши мумкин. Диабетнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаолият ва овқатланиш муҳим аҳамиятга эга.


Кўпгина эндокринологлар қандли диабет хасталигига чалинган беморларга парҳез тутишни тавсия қиладилар. Тўғри, бу маълум муддат қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради. Бироқ, бу усул муаммонинг тўлиқ ечими бўла оладими?



Парҳез, албатта, диабетни бошқаришда муҳим роль ўйнайди ва қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Аммо, фақатгина унинг ўзи диабетнинг тўлиқ ечимини таъминламайди. Парҳез диабетни бошқаришнинг муҳим қисми бўла олади, аниқроқ айтганда, у қон шакарини барқарор сақлашда, инсулинни самарали ишлашига ёрдам беради. Масалан, углеводларнинг кам ишлатиладиган манбалари, жисмоний фаоллик ва озиқ-овқатлардан тўғри танлов қила олиш диабетни бошқаришга ёрдам беради. Шунингдек, махсус парҳез диабетга чалинган беморлар учун кам ёғли, кам шакарли ва мувозанатли овқатланишни ўз ичига олади.


Диабетни бошқариш учун комплекс ёндошув керак, яъни парҳез, жисмоний фаоллик, даволаш, жумладан, дори воситалари ёки инсулин терапияси ва доимий тиббий кузатув зарур. Парҳез ёрдамчи восита бўлиб, диабетнинг давоси бўлмасада, унинг асоратларини камайтиришга ва беморнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.



– Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиалида қандли диабетни самарали даволаш бўйича қандай чора-тадбирлар олиб борилмоқда?



Филиалимизда қандли диабет ва унинг асоратларини даволашда бир қатор самарали чора-тадбирларамалга оширмоқда. Ушбу амалий ҳаракатлар умумий қандли диабетнинг 1-ва 2-тури, шунингдек, диабет билан боғлиқ асоратларни камайтиришга қаратилган. Жумладан, қандли диабетни эрта аниқлаш учун скрининг тадбирлари олиб борилмоқда Бу, айниқса, 45 ёшдан ошган ва юқори хатар остида бўлган шахсларда диабетни эрта аниқлаш ва вақтида даволаш имконини беради.


Бундан ташқари, Хоразм филиалида қандли диабетни даволашда индивидуаллаштирилган ёндашувлар қўлланилади. Ҳар бир беморнинг ёши, жинси ва ҳолатга хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, доривор ва диетотерапия усулларини белгиланади.


Қандли диабетнинг биринчи ва инсулинга таянадиган иккинчи турини даволашда инсулин терапиясидан кенг фойдаланилади. Хоразм филиалида инсулин дозасини белгилашда замонавий усуллар, жумладан, континуал глюкоза мониторинги ва инсулин насослари каби замонавий техникалар қўлланилиб келинмоқда. Даволаш жараёнида диабетни бошқаришнинг ҳар хил йўллари, жумладан, физиотерапия, йўл-йўриқлар ва психологик ёрдамни ҳам ўз ичига олган реабилитация тадбирлари ўтказилмоқда.


Шунингдек, айни кунларда филиалимиз томонидан қандли диабетнинг асоратларига қарши курашиш ва уларни профилактика қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу, жумладан, нефропатия, нейропатия ва ретинопатия каби асоратларнинг олдини олиш ва уларни даволашга қаратилган тадбирларни ўз ичига олади. Филиалимизда қандли диабетга қарши янги дори-дармонлар ва даволаш усулларини текшириш ҳамда тадқиқ қилиш ишлари ҳам тизимли равишда олиб борилмоқда. Бу ерда фаолият кўрсатувчи юқори малакага эга бўлган, тажрибали шифокор-мутахассисларнинг барчаси қандли диабетни даволаш бўйича замонавий ва самарали чора-тадбирларнинг кенг кўламда амалга оширилишини таъминлашга интилиб келмоқдалар.



– Мароқли ва мазмунли суҳбат учун сизга ташаккур.



Гулноза Умирова суҳбатлашди.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 858 11:24 | 13.08.2024
Жамият
Жамият