Иш ҳақини қайси банкдан олишни энди ходимнинг ўзи танлайди

14:04 | 18.11.2026
•
115
Иш ҳақини қайси банкдан олишни энди ходимнинг ўзи танлайди
Катталаштириш

Янги тартибга кўра, фуқаролар иш берувчи ташкилот қайси банкда хизмат кўрсатишидан қатъи назар, ўзларига тегишли исталган банк картаси ёки электрон ҳамёнига иш ҳақи, мукофот пули ва бошқа тўловларни олиш имкониятига эга бўлади.

Мазкур имконият Марказий банк томонидан жорий этилаётган «Маблағларни тақсимлаш маркази» тизими орқали таъминланади. Хўш, янги тизим қандай ишлайди?

- Ходим ўзи танлаган банк картаси ёки электрон ҳамёни реквизитларини иш берувчининг бухгалтериясига тақдим этади.
- Янги банк картасини очиш ёки алоҳида рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди.
- Иш берувчи барча ходимлар бўйича ягона тўлов реестрини шакллантиради.
- Марказий банк тизими орқали маблағлар ходимлар танлаган банкларга тақсимланади ва тегишли ҳисобварақларга ўтказилади.

Яна бир муҳим жиҳат: ходим кейинчалик ҳам иш ҳақи оладиган банк картасини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бунда карта ёки электрон ҳамён ходимнинг ўз номига расмийлаштирилган бўлиши лозим. Иш берувчилар учун ҳам қулайлик яратилади: ходимлар турли банклар мижози бўлган тақдирда ҳам, иш ҳақи тўловларини ягона реестр орқали амалга ошириш мумкин бўлади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади