Ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшамоқчи бўлса

23:56 | 05.10.2026
•
26
Ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшамоқчи бўлса
Катталаштириш

Савол:
​— Ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшамоқчи бўлса, аризани қанча вақт олдин бериши керак ва бу муддат давомида аризани қайтариб олса бўладими?

Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Мурод Арслонов жавоб беради:

​— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 160-моддасига мувофиқ, ходим меҳнат шартномасини икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли бўлиб, ушбу муддат ариза берилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади. Агар тарафлар ўзаро келишса, шартнома икки ҳафталик муддат тугашидан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин, синов муддатидаги ходимлар учун эса уч кунлик огоҳлантириш муддати етарли ҳисобланади. Энг муҳим ҳуқуқий кафолатлардан бири шундаки, икки ҳафталик огоҳлантириш муддати давомида ходим исталган вақтда ўз аризасини қайтариб олишга ҳақли. Шунингдек, ўқишга кириш ёки пенсияга чиқиш каби меҳнатни давом эттиришга имкон бермайдиган узрли сабаблар бўлганда, иш берувчи шартномани ходим аризасида кўрсатилган муддатда бекор қилиши шарт. Огоҳлантириш муддати тугагач, ходим ишни тўхтатиш ҳуқуқига эга бўлиб, иш берувчи шу куни у билан охирги ҳисоб-китобни амалга ошириши ва тегишли ҳужжатларни топшириши шарт.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади