Ўзбекистонлик ёзувчи Ҳамид Исмоилов Нобель мукофотига номзодлар қаторида

Нобель мукофотининг ўзига хос жиҳатларидан бири — адабиёт бўйича мукофотга номзодлар ҳамда уларни илгари сурган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг 50 йил давомида махфий сақланишидир.

10:22 | 03.10.2026
•
108
Ўзбекистонлик ёзувчи Ҳамид Исмоилов Нобель мукофотига номзодлар қаторида
Катталаштириш

Нобель мукофотининг расмий маълумотлар базасида қайд этилишича, номзодлар ҳақидаги маълумотлар белгиланган муддат ўтгачгина очиқланиши мумкин.

Ўзбек ва рус тилларида ижод қиладиган Ҳамид Исмоиловнинг асарлари инглиз, турк, немис ва француз тилларига таржима қилинган. Ёзувчи 2019 йилда «Жинлар базми» романи учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг адабиёт бўйича мукофотига сазовор бўлган.

Унинг «We Computers» асари ҳам мазкур мукофотнинг қисқа рўйхатига киритилган.
Шоир, ёзувчи ва журналист Ҳамид Исмоилов 1954 йил 5 май куни Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида туғилган.

У ҳарбий алоқа билим юртида таҳсил олган. Кейинчалик Тошкент давлат университетининг биология, юридик ва менеджмент факультетларини тамомлаган.
Ҳамид Исмоилов 1992 йилдан буён Лондонда яшаб келади.

2006 йилда унинг «Темир йўл» романи машҳур ёзувчи Роберт Чандлер томонидан инглиз тилига таржима қилиниб, Лондонда нашр этилган. Шоирнинг шеърлари эса Ингеборг Бальдауф ва Зигрид Кляйнмихель томонидан немис тилига ўгирилган.

Бу йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби 8 октябрь, пайшанба куни Стокгольмда эълон қилинади. Ғолибга 12 миллион швед крони — қарийб 1,2 миллион доллар миқдорида мукофот пули берилади. Тақдирлаш маросими 10 декабрь куни ўтказилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади