Савол: Пенсионер ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмасми?
01:41 | 04.10.2026
•26

Катталаштириш
Жавоб: Олдинги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича ходим пенсия ёшига етгач, иш берувчи ўз ташаббуси билан уни ишдан бўшатиши мумкин эди.
2023 йил 30 апрелдан кучга кирган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра эса ходимнинг пенсия ёшига етиши у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлолмайди. Аслида пенсия ёшига етган ходимни ҳам қонунда белгиланган тартибда бошқалар сингари ишдан бўшатиш мумкин.
Масалан, меҳнат интизомини бузгани, синов муддати вақтида синовдан ўтолмагани, эгаллаб турган лавозими штат қисқаришига тушгани каби важлар у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлади.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
10:43 | 03.10.2026
20:30 | 02.10.2026
20:04 | 02.10.2026
19:55 | 02.10.2026
17:34 | 02.10.2026
15:05 | 28.09.2026







