Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 620.01-42

  • EUR

    13 522.34-71.59

  • RUB

    135.74-1.91

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 01:00

    +13 C

  • 02:00

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 30-April

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 01:00

    +13 C

  • 02:00

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Seshanba, 30

    +14 +20

  • Chorshanba, 01

    +13 +20

  • Payshanba, 02

    +13 +20

  • Juma, 03

    +14 +20

  • Shanba, 04

    +19 +20

  • Yakshanba, 05

    +18 +20

  • Dushanba, 06

    +13 +20

  • Seshanba, 07

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Вазият қалтис: Қозоғистондаги сув тошқинларининг кўлами кенгаймоқда

Қозоғистон 80 йил ичида катта сув тошқинларга дуч келди. Бу галги офатда энг кўп талофот кўрган ҳудудлар Атрау, Актобе, Ақмола, Қостанай, Шарқий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва Павлодар вилоятлари бўлди.
Ҳодиса
154 20:28 | 13.04.2024 20:28


Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев офат юз берган ҳудудларда бўлиш асноси вазиятга қуйидагича муносабат билдирди:


“Умидсизликка тушманг. Биз бу вазиятни тузатамиз. Асосийси, қурбонларнинг олдини олиш. Сув тошқини оқибатида жабрланган фуқароларга мурожаат қилиб, айтмоқчиман: ҳеч бирингиз давлат эътиборидан четда қолмайсиз, барчангизга молиявий ва бошқа зарур ёрдам кўрсатилади. Барча моддий йўқотишларингиз қопланади. Катта тошқинлардан сабоқ олишимиз керак. Табиий офатларнинг олдини олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлардаги камчиликлардан, сувчиларнинг ишчи кучи етишмаслигидан тортиб, табиатга нисбатан бепарволигимизга қадар”.


Қасим-Жомарт Тоқаев шунингдек, Мудофаа вазирлигига офатга қарши курашиш учун қўшимча ҳарбий қисмларни юбориш тўғрисида буйруқ берди.


Айни пайтда Қозоғистондаги вазият оғирлигича қолмоқда. 80 дан зиёд кўча сув тошқини туфайли ёпилган. Бу ҳам етмагандек, “Қозгидромет”нинг прогнози аҳолини янада умидсизликка туширмоқда. Хусусан, уларнинг маълумот беришича, ёғингарчилик 25 апрелгача давом этади.


Аҳамиятлиси, ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, мутахассислар сув тошқини бўлиши ҳақида огоҳлантириб келишига қарамай, зарурий тайёргарлик кўрилмаган. Ўшанда мутахассислар ёғингарчилик кўп бўлиши ва қаттиқ совуқ кузатилиши, мартнинг охири апрель ойининг бошларида кутилган ўртача ҳарорат меъёрдан 1-2 даражага кўтарилиши, оқибатда мамлакат қийин вазиятга дуч келиши ҳақида айтишган.


Табиий офатга тайёргарлик масаласи февраль ойи бошида истеъфога чиққан вазир Алихан Смаилов томонидан кўриб чиқилган эди. Январь-март ойларида Қозоғистон оммавий ахборот воситаларида сув тошқинларига қарши тадбирлар тўғрисида хабарлар чиқа бошлади.


Ким айбдор?


Қозоғистонда вақти-вақти билан сув тошқини бўлиши табиий ҳол, аммо 2024 йил талофатли кечди. Оқибатда ҳудудларни нафақат сув босди, балки дарёларнинг ҳаракати ҳам ўзгариб кетди. Айрим аҳоли пунктларида тошқинларга тайёргарлик етарли даражада эмасди.


Огоҳлантирилишларга қарамай аҳоли ўз тураржойларини ташлаб кетгиси келмади. Қозоғистон катта ҳудуд бўлгани боис, қишлоқ ва шаҳарларни офатдан ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш яхшигина маблағ талаб этарди.


Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар


Сув тошқинининг талофатлари катта, аммо Костанай ва Костанай туманидаги қишлоқлар энг кўп зарар кўрган ҳудуд ҳисобланади. Вилоятнинг 9 мингдан ортиқ аҳолиси ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлишди. Табиий офатнинг зарари ҳозирча очиқланмади.


Умуман олганда, сув тошқини бошлангандан бери кузатилган талофат жуда катта. Жами 102 минг нафардан зиёд одам қутқарилиб, эвакуация қилинган. Шундан 38 минг нафарга яқини болалар. Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Оқмўла, Ақтўбе, Қўстанай, Атирау вилоятларида 3957 та хусусий уй ва 942 та ҳовли сув остида қолмоқда. Сув тошқини туфайли 59 та аҳоли пункти ташқи дунёдан узилиб қолган. Бир нечта вилоятдаги вазият тобора ёмонлашмоқда.


Остона халқаро форуми бекор бўлди


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги сув тошқинлари сабаб 13-14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Остона халқаро форумини бекор қилди. Бу ҳақдаги дастлабки хабар унинг твиттерида пайдо бўлди.


“Қозоғистондаги ҳалокатли тошқин оқибатларини бартараф этиш ва жабрланган фуқароларга ёрдам бериш молиявий ресурсларни тежашга зарурат пайдо бўлди. Шу туфайли шу йилнинг 13-14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Остона халқаро форумини бекор қилишга қарор қилдим. Умид қиламанки, тадбирга таклиф этилган иштирокчилар бу қарорга тушуниш билан ёндашадилар. Остона халқаро форуми 2025 йилда ўз ишини тиклайди”, – дея изоҳ қолдирди Қасим-Жомарт Тоқаев.



Сув тошқини Россиянинг Оренбург вилоятида ҳам кузатилмоқда


Шу ўринда Россия Федерациясининг Оренбург вилоятини ҳам сув босди. Бу Урал дарёсидаги сув сатҳи кўтарилиб кетгани билан изоҳланмоқда.



Феруза РАҲИМОВА


Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 750 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса