Валюта UZS
  • USD

    12 220.98-54.6

  • EUR

    14 495.30-96.68

  • RUB

    158.38-0.71

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 16-February

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • Dushanba, 16

    +11 +20

  • Seshanba, 17

    +10 +20

  • Chorshanba, 18

    +12 +20

  • Payshanba, 19

    +13 +20

  • Juma, 20

    +11 +20

  • Shanba, 21

    +5 +20

  • Yakshanba, 22

    +6 +20

  • Dushanba, 23

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тўй кунидаги ажойиб ва ғаройиб одатлар

Ҳар бир мамлакатда тўй маросими турлича ўтказилади. Бошқа элларнинг ўз ирим-сиримлари, одатлари мавжуд. Бугунги саҳифамизда дунё бўйлаб тўй маросимларига назар ташлаймиз.
Ҳодиса
264 11:06 | 15.02.2026 11:06


Испания


Тўй маросими вақтида ёш келин куёв ўзаро 13 та танга алмашишади. Бу тангалар аррас деб аталади. Ушбу удум эр-хотин келажакда ҳам оила сифатида бирликда бўлишини англатади. Тўй арафасида норасмий равишда Полтерабенд номли базм ўтказилади. Унда фарфор идишлар синдирилади. Кейин жуфтлик шу синган бўлакларни биргаликда йиғиштириб чиқишади.



Словакия


Тўй тамаддисидан сўнг меҳмонлар бокалларни синдиришга тушишади. Бу ерлик келин-куёвлар ҳам бокал синиқларини биргаликда йиғиб олиши одат тусига кирган. Яна бир ирим бор: агар тўй маросими “р” ҳарфи иштирок этган ойда ўтказилса (масалан, январь, март, сентябрь…), у ҳолда турмуш омадли ўтишига ишонишади.



Италия


Келин-куёв биринчи кечани ўтказадиган ётоқ жилдларини иккита турмушга чиққан аёл тўшаши керак. Келин ўз никоҳ кўйлагига игна теккизмаслиги шарт. Йўқса, қанча чок тиккан бўлса, умри давомида шунча кўзёш тўкади, деган ирим мавжуд.



Франция


Келин куёвнинг дўст ва дугоналари торт бўлаги, шампан, вино, пишлоқ ва сабзавотларни йиғиб битта идишга соладилар. Ёш жуфтлик эса ушбу аралашмани катта идишдан биргаликда ичишлари керак.



Чехия


Анъанавий тўй торти ўрнига бу ерлик келин-куёвлар бир бирини уграли шўрва билан сийлайдилар. Бу таом уларнинг биргаликда истеъмол қилган биринчи егулиги бўлиши керак.




Голландия


Тўй маросимида очиладиган шампан виносининг қопқоғи ўша кеча келин-куёв ухлайдиган ёстиқнинг тагига қўйиб қўйилади. Бу билан эр-хотин ўзаро муҳаббатли ҳаёт кечиришига ишора қилишади.



Швеция


Бу ерда ҳам ғалати бир одат бор. Агар тўйга таклиф этилган бирор қиз қачонлардир куёвни севган бўлса, у ҳолда тўйда қизил кўйлак кийиши маън этилади. Бу билан энди куёв билан ўрталаридаги муносабат ўтмишда қолганини билдиришади.



Бразилия


Тўйдан сўнг келинчак анъанага кўра орқадаги қизларга гулдаста отмайди. Унинг ўрнига авлиё Антониянинг пластик ҳайкалчасини отади. Уни тутиб олган қиз эса кейинги бўлиб турмушга чиқишига ишонишади.



Ҳиндистон


Тўй маросими 3-5 кун давом этади, аммо бор йўғи 2-3 соатдан ўтказилади. Шимолий Ҳиндистонда куёв ўз дўстлари билан келиннинг уйига гуллар билан безатилган тулпорда кириб келади. Куёвнавкарлар мушаклар отиб, қўшиқлар куйлашади.



Ўзбекистон


Бизнинг диёрда ҳам ажойиб одатлар йўқ эмас. Масалан, келин-куёв чимилдиққа киришдан аввал “оёқбосар” одати ўтказилади. Унда ким биринчи бўлиб жуфтининг оёғини босишга улгурса, ўша оилада етакчи бўлишига ишонишади. Шунингдек, куёв келинга асал, новвотли чой ичиради. Бу билан турмушларининг ширин бўлишига ишора қилишади.




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 3528 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса