Валюта UZS
  • USD

    12 129.0137.79

  • EUR

    13 968.98124.53

  • RUB

    147.99-1.17

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 18-March

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • Chorshanba, 18

    +14 +20

  • Payshanba, 19

    +12 +20

  • Juma, 20

    +13 +20

  • Shanba, 21

    +14 +20

  • Yakshanba, 22

    +16 +20

  • Dushanba, 23

    +15 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Руҳий босимлардан қутилишнинг иложи борми?

Одамлар муҳокамасидан чўчишимиз ҳам руҳиятимизга тушаётган босимни оширмоқда. Пировардида, харажатли тўй-маросимлар уюштирамиз, бўлар-бўлмас лаш-лушларни сотиб оламиз. Зеро бу чиқимлар ортида қанча стресс ва тушкунликлар борлигини ҳаммамиз яхши англаймиз. Аммо ўша гап: одамлар нима дейди?..
Ўзгача ракурс
110 10:22 | 17.03.2026 10:22

Эски танишларимдан бири пенсияга чиққач, буткул кўринмай кетди. Бир йилда деганда уни поездда учратдим. Қўмсаганим учунми, салом-алик қилар-қилмас, ўпкалай бошладим: “Яхши ит ўлигини кўрсатмайди, деганларидек буткул ғойиб бўлдингиз, ҳалиям Жиззахдамисиз?”.



У бўлса, одамлардан безгани, ишдан бўшагач, ижтимоий тармоқдан тамоман узилгани, тўй-маъракаларда мажбурликдан иштирок этаётгани, ўшанда ҳам ҳеч ким билан гаплашмасликка ҳаракат қилиши, руҳи чарчаганлигни билдирди...




Адашмасам, ана шу чарчоқ бугун кўпчиликда сезиляпти. Бунга ахборотнинг бетўхтов оқими сабаб, десак адашмаймиз. Яъни, илгари қўшни давлатда недир юз берса, ё билардик ёки йўқ. Ҳозир минглаб километр узоқда кечаётган урушлар, зилзила, тўфон ёхуд бошқа бахтсиз ҳодисалардан бир зумда хабар топяпмиз.


Ўз навбатида, бегуноҳлар ўлимига оид тафсилотлардан, биз мутлақо танимайдиган инсонларни эзаётган ноҳақликлардан жаҳлимиз чиқяпти, нафратимиз тошаётир. Энг қизиғи, узлуксизлик даражасига етган бу куйинишларимизнинг ўша воқеаларга заррача таъсири йўқ.


Ижтимоий тармоқда кимнингдир ҳашаматли турар жойини, дастурхонидаги антиқа таомларни, хориждаги саёҳати тафсилотларини, кўркам қиёфасию имкониятларини кўриб ҳам ҳасад ёки ҳавасдан ҳисларимиз жунбишга келаётир. Дарҳол нега менда ундай эмас, деган савол билан онгимизни тилкалаяпмиз, ўзимизни камситилгандек ҳис қиляпмиз.


Шунингдек, аҳолининг катта қисмини молиявий қуллик, яъни кредитлар қийнамоқда. Сенга бир миқдор пул бериб қўйишади, тўлагунингча, 1 йилми, 5 йилми, 20 йилми, халтасини йўқотган тиланчи каби гарангсираб юраверасан. Қарз, дея умринг ўтганини сезмай қоласан. Тўлолмай қолсанг-ку, тамом, хавотир гирдобига қулайсан.


Аслида кўпчилигимизда бу ташвишларсиз яшаш имкони мавжуд: оддийроқ бўлса ҳам бошпанамиз бор. Тирикчилигимиз ҳам ўтяпти. Лекин қасрлар қурмоқ, дабдабали тўй қилмоқ, сўнгги русумдаги автомашина, уяли алоқа воситаси ёки шунга ўхшаш матоҳлар эгаси бўлиш илинжида ўзимизга тинчлик бермаймиз. Худди пойгадаги отга ўхшаб қолгандекмиз.


Табиийки, бундай ҳаёт тарзи танамиз ва руҳимиздаги қувватни сўриб оляпти. Ана шу чарчоқ туфайли бугун уйимизга келган меҳмонни аввалгидек очиқ юз билан кутиб ололмаяпмиз. Безовта қилмасликлари учун дарвозанинг каттасини, қулфнинг зўрини ўрнатяпмиз. Ана шу ҳорғинлик бизни жигарларимиздан узоқлаштиряпти. Ҳаттоки, ота-онамизнинг ҳолини сўрамоққа ярамай қоляпмиз.


Одамлар муҳокамасидан чўчишимиз ҳам руҳиятимизга тушаётган босимни оширмоқда. Пировардида, харажатли тўй-маросимлар уюштирамиз, бўлар-бўлмас лаш-лушларни сотиб оламиз. Зеро бу чиқимлар ортида қанча стресс ва тушкунликлар борлигини ҳаммамиз яхши англаймиз. Аммо ўша гап: одамлар нима дейди?..


Кўчада кезар эканман, кўпчиликнинг илгаригидек эмаслигини ҳис этаман. Биров бировга тегиб кетмасликка, гапирмасликка, кўзига қарамасликка интиляпти. Бу ишхонадаги, кўчадаги, оиладаги босимлар, тақдир кутилмаганда “совға” қилаётган ташвиш, алам ва кулфатларнинг натижаси.


Камига дам олишни билмаймиз. Аксариятимиз учун таътил вақти ва пули рўзғорнинг камчилигини бутлаш, чала қолган қурилишни тугаллаш, тўй ёки маросим ўтказиш воситасидир. Бундай ҳордиқдан сўнг ўзимизни қандай ҳис қилишимиз мумкин? Умримизни ўзимиз эговламаяпмизми?


Табиийки, ушбу муаммонинг ечими бор ва улар оддий. Аввало, истеъмолчилик кайфиятидан, яшашимизга ҳалақит қилаётган маросимлар билан боғлиқ “қадрият”лардан қутилишимиз, ўзгалар муҳокамаси, биров берадиган баҳо ҳаётимизга таъсир қилишига йўл қўмаслигимиз керак. Бунинг учун жамият маънан улғайиши зарур. Улғаймоқ омили эса билимда.


Алижон АБДУСАТТОРОВ


ISHONCH.UZ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс