Нархи қанча ҳалолликнинг, айтинг...

Ишдан уйга қайтарканман, йўл-йўлакай бир киши билан суҳбатлашиб қолдим. Давлат хизматлари марказидан қайтаётган экан. Иши тез битганидан хурсанд бўлиб, бундан бир неча йил илгари ўзи билан содир бўлган воқеани сўзлаб берди.

17:20 | 08.10.2026
•
99
Нархи қанча ҳалолликнинг, айтинг...
Катталаштириш

– «Права» олиш учун навбат кутиб турибман, – дея гап бошлади у. – Одам кўп. Бироздан сўнг бир йигит «Жараённи тезлатамиз, бўлмаса улгурмаймиз», деб паспортларни йиғиб беришимизни сўради. Орадан ўн дақиқа ўтар­ўтмас, навбати келганлар қолиб, мени чақиришди. Масъуллар зудлик билан суратга тушириб, ҳурмат билан кузатиб қўйишди.

Уларнинг муносабатидан ҳайрон бўлиб, кўчага чиқдим. Ҳужжатим тайёр бўлгунча овқатланиб олиш учун ўша атрофдаги ошхонага кирдим.

Кейин ҳамёнимга қарасам, бўм­бўш. Шунда пулимни паспорт ичига солиб қўйганим ёдимга тушди... Демак, менга қилинган шунча мулозамат бекорга эмас, гўёки «хизмат ҳақи» тўлаганим учун экан­да...

Ҳозир ҳам баъзи ташкилотларга ишингиз тушса, шунга ўхшаш гаплар қулоғингизга чалиниб қолади. Бундай кезларда вақтни тежаш ва муаммони тез ҳал қилиш истаги билан қонунга ҳурмат ҳамда виждон олдидаги масъулият ўртасида қовуриласиз. Одатда коррупция ҳақида сўз кетса, кўп­

чиликнинг хаёлига, биринчи навбатда, миллионлаб давлат бюджетини ўмарган мансабдорлар келади.

Ваҳоланки, навбатни четлаб ўтиш, таниш­билиш орқали иш битириш ҳам коррупциянинг бир кўриниши ҳисобланади. Улкан ёнғин кичик учқундан чиққанидек, жамиятни емирувчи иллатлар ҳам ана шундай «муроса»лардан бошланади.

Коррупциянинг энг оғир оқибати моддий зарар эмас, балки одамларнинг онгидаги қадриятларнинг ўзгаришидир. Қонунни четлаб ўтиш «эпчиллик», пора бериш «муаммонинг осон ечими» сифатида қабул қилиндими, билингки, жамиятнинг маънавий асосларига путур етади.

Бундай муҳитда ҳалол киши ўзини ожиз ҳис этади, айёрлик муваффақият гарови сифатида кўринади. Аммо тарих шундан далолат берадики, адолат ва қонун устувор бўлмаган жамият ҳеч қачон барқарор тараққий этмайди. Бунинг зарарини ҳар биримиз кундалик ҳаётда ҳис қиламиз. Масалан, мактаб қурилиши учун ажратилган маблағ талон­торож қилинса, жабрини совуқ синфхоналарда таълим олаётган болалар тортади.

Шифохона учун ажратилган пул ноқонуний ўзлаштирилса, сифатсиз жиҳозлар саломатликка хавф туғдиради. Демак, коррупция фақат давлат маблағини эмас, одамларнинг орзу­умидлари, хавфсизлиги ва келажагини ҳам ўғирлайди. Шунинг учун «Бир марта қоидани бузсам нима бўпти», деган қарашдан воз кечиш керак.

Чунки пора берувчи ҳам, олувчи ҳам ноқонуний тизим ишлашига ҳисса қўшади. Агар бир томон бундай таклифни рад этса, иккинчи томон қонунни бузишга журъат қилолмайди. Ҳар бир ноқонуний келишув жамиятдаги адолат пойдеворига урилган навбатдаги зарба саналади.

Хўш, ҳалолликнинг нархи қанча? Бу саволга ҳеч қандай моддий бойлик билан жавоб бериб бўлмайди. У сотиладиган товар ҳам, қарзга бериладиган маблағ ҳам эмас. Бу, аввало, оилада шаклланадиган, мактабда мустаҳкамланадиган, ҳаёт синовларида тобланадиган жараёндир.

Бугунги шиддатли ҳаётда кўпчилик «тезроқ», «осонроқ», «қулайроқ» деган қарашларга берилиб, мақсадга эришишнинг қисқа йўлини излаяпти. Бироқ қонун ва адолатни четлаб ўтган жамият ҳеч қачон узоқ муддатли тараққиётга эриша олмайди. Барқарор ривожланишнинг ҳақиқий пойдевори интизом ва адолатдир.

Тараққий этган давлатларнинг ютуғи фақат табиий бойлик ёки юқори технологиялар билан эмас, аввало, қонун устуворлиги ва фуқароларнинг давлатга бўлган ишончи билан изоҳланади. Тадбиркор фаолият бошлаши учун ноқонуний тўловга мажбур бўлмаса, ёш мутахассис билими ва салоҳиятига қараб ишга қабул қилинса, ҳақиқий рақобат муҳити шаклланади.

Шу йўл тараққиётнинг энг кучли ҳаракатлантирувчи кучидир. Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олишга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилиши, рақамли платформалар жорий этилиши, электрон харид тизимлари ва очиқлик тамойиллари кучайтирилиши инсон омилини камайтириб, шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Бу ўзгаришлар фуқаролар учун қулайлик яратиш билан бирга, коррупцион хавфларни ҳам сезиларли даражада қисқартирмоқда.

Бироқ энг замонавий технология ҳам виждон ўрнини босолмайди. Қонунларни янада кучайтириш, назоратни ошириш ёки жазони оғирлаштириш мумкин. Аммо виждон поклигини ҳаётий тамойилга айлантирмас эканмиз, бу чора­тадбирлар кутилган натижани бермайди. Шунинг учун коррупцияга қарши кураш энг аввал онгдан бошланиши лозим.

Бу йўлда оила ва таълимнинг ўрни беқиёс. Мактабда жавобларни кўчирмасдан имтиҳон топширишга одатланган ўқувчи келажакда пора беришни оддий ҳол деб қабул қилмайди. Ўз меҳнати билан билим олган талаба кейинги фаолиятида ҳам «тўғри таёқ» бўлади. Энг муҳими, ота­она қонунга ҳурмат билан муносабатда бўлса, бу фазилат дилбандларига «юқади».

Ҳалоллик инсонга нафақат жамиятда обрў, балки руҳий эркинлик ҳам беради. Бундай шахслар ҳеч кимдан яширинмайди, эртанги кунидан қўрқмайди, виждони қийналмайди. Тўғриликнинг энг катта мукофоти ҳам шу аслида. Ноқонуний йўл билан бойлик орттирганлар эса қанча мол­дунёга эга бўлмасин, доимо хавотир билан яшайди.

– Ҳалоллик йўқолган жамият оғир бадал тўлайди. Бу фақат иқтисодий йўқотишлар билан эмас, қадрсизланган билим, йўқотилган истеъдод ва кечиккан тараққиёт билан ўлчанади. Энг аянчлиси, одамларнинг бир­би­

рига бўлган ишончи йўқолади, – дейди ҳамроҳим. – Ҳаётим давомида масъулиятли вазифаларда хизмат қилиб, бировнинг бир сўмига кўз олайтирмадим. «Права» олишдаги ҳолат гарчи англашилмовчилик бўлган бўлса­да, ҳамон виждон азобидаман. Менингча, коррупцияга қарши муросасизлик ҳар бир фуқаронинг ҳаётий позициясига айланиши керак. Бу фақат пора олмаслик ёки бермаслик эмас, таниш­билишчиликни оқламаслик, қонун бузилишига бефарқ қарамаслик, адолатни ҳимоя қилиш демакдир. Зеро, жамиятнинг келажаги ҳар биримизнинг бугунги танловимизга боғлиқ. Биз тараққиёт ҳақида сўз юритганда кўпинча янги бинолар, заводлар ёки технологияларни назарда тутамиз. Эҳтимол, келажак авлод бизни қурган биноларимиз билан эмас, балки уларга қандай қадриятларни мерос қолдирганимиз билан эслар...

Демак, уларга пок виждон ва қонунга ҳурматни мерос қилиб қол­

диришимиз муҳим. Чунки моддий бойликлар вақт ўтиши билан йўқолади, аммо ҳалоллик ва ишонч авлоддан авлодга ўтиб, миллатни тараққиёт сари етаклаши шубҳасиз.

Салим Абдураҳмонов

«ИШОНЧ»

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади