Валюта UZS
  • USD

    12 591.71-84.4

  • EUR

    14 821.70-153.86

  • RUB

    160.18-1.38

+41C

+41C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+41c

  • Hozir

    +41 C

  • 17:00

    +40 C

  • 18:00

    +39 C

  • 19:00

    +36 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 03-July

+41C

  • Hozir

    +41 C

  • 17:00

    +40 C

  • 18:00

    +39 C

  • 19:00

    +36 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +26 C

  • Payshanba, 03

    +41 +20

  • Juma, 04

    +43 +20

  • Shanba, 05

    +41 +20

  • Yakshanba, 06

    +39 +20

  • Dushanba, 07

    +38 +20

  • Seshanba, 08

    +37 +20

  • Chorshanba, 09

    +37 +20

  • Payshanba, 10

    +35 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қимматга тушган рекорд: АҚШда 1986 йилда нима бўлганди?

Ҳодиса
87 12:35 | 03.07.2025 12:35

1986 йил 27 сентябр куни АҚШнинг Кливленд шаҳрида нохуш воқеа рўй берди. Гиннеснинг рекордлар китобига кириш ва ҳайрия каби эзгу мақсадда ташкил этилган тадбир оқибатда тескари таъсирга учради. Бир пайтнинг ичида ҳавога 1,5 миллиондан ошиқ шар учирилди ва экологик фалокатга сабаб бўлди. Шарлар деярли бутун шаҳарни қоплаб олди, ҳаттоки дарёлар юзини тўсиб қўйди. Ўнлаб кишилар жароҳат олди, икки киши эса вафот этди.


“Халқимизда ўйиндан ўт чиқди”, деган ибора бор. Баъзида чуқур мулоҳаза қилинмай, таваккалчилик асосида амалга оширилган иш мутлақо чаппасига кетиши мумкин. Ҳаммаси 1984 йилда Қўшма Штатларда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида “Хуш келибсиз!” ибораси шарлардан ясалган даврдан бошланди. Кейин 1985 йил 17 июлда АҚШда Диснейленднинг 30 йиллиги муносабати билан миллионлаб шарлар учирилди. Буларнинг барчаси “Ballonfest” компанияси томонидан ташкил этилган. Кливлендда компания ҳақиқий синовга дуч келди. Аввал марказий майдондаги кичик майдонда 2 миллион шар ушлаб турилиб, учирилиши керак эди. Муаммони ҳал қилиш учун “Ballonfest” космодром учун кабелларни етказиб берувчи компанияни олиб келди. Кабеллардан тўр тўқилганди. Барча шарларнинг нархи эса 500 минг долларни ташкил этди.


Тадбир ғояси туғилгандан то амалга ошгунга қадар орадан олти ой вақт ўтганди. Шарларни осмонга учиргунча ушлаб туриш учун шаҳар блоки катталигидаги катта тўр иншооти ўрнатилди. Имкон қадар кўпроқ томошабинларни жалб қилиш учун жой сифатида Кливленднинг жамоат майдони танланди.


“Бу тадбир жуда кўп муҳандислик хулосалари ва изланишларни, ҳокимиятдан рухсатномаларни талаб қилади. Бундай жараёнларга тўсқинлик қилиш ақлга тўғри келмайди”, деб тушунтирганди 1986 йилда ҳаво шарининг учирилишига масъул бўлган Треб Хайнинг. “Бу янги шаҳар, биз олдинга интиляпмиз, дейиш вақти келди”, деганди у. 2500 дан ортиқ кўнгиллилар (уларнинг аксарияти талабалар эди) 27 сентябр куни эрталаб шарларни гелий билан тўлдирдилар. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ташкилотчилар, иштирокчилар ва кузатувчилар билан суҳбатлашди. Гарчи момақалдироқ бўлиб, тадбирга таҳдид солаётган бўлса-да, ташкилотчилар барибир шарларни учиришга қарор қилишди. 27 сентябр куни соат 13:50да ҳавога ранг-баранг шарлар учирилди.


Balloonfest '86: This Is Why You Should Never Release 1.5 Million Balloons  At Once ~ Vintage Everyday


Бу Кливлендда яшовчи ҳеч бир киши эътибордан четда қолмайдиган манзара эди. Оломон шарлар осмонга кўтарилаётганда шод-хуррам бўлди. “Кливленд Гиннеснинг рекордлар китобини янгилади ва 1,5 миллиондан ортиқ шарларни учирди!” – деди тадбир ташкилотчилар.


Воқеа томошабини, Элизабет Райт, кейинроқ ўз таассуротлари билан ўртоқлашганди: “Бу ажойиб жараён эди! Осмонга ранго-ранг бир ҳовуч конфет учирилганга ўхшайди!”. Кливлендликлар ва сайёҳлар завқ билан қичқиришди, қарсаклар чалишди, худди ёш болалар каби кулишди, қувонишди. Афсуски, уларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Чунки ҳеч ким олдиндан башорат қила олмаган фалокат юз берди...


Совуқ ва кучли шамол ёмғир билан биргаликда ҳаво шарларини тарқатиб юбориб, режаларни бузиб юборди. Оқибатда вазият назоратдан чиқиб кетди, шарлар бутун шаҳар бўйлаб тарқалди ва нохуш ҳодисаларга сабаб бўлди.


Бу томоша шаҳардаги ҳайдовчиларини чалғитиб, Кливленд ҳудудида кўплаб автоҳалокатларга сабаб бўлди. Кўчалар ва сув йўллари шарлар билан тиқилиб қолди. Ҳайдовчилар саросимада қолдилар, айримлар нима бўлаётганини ҳам англамаганди. Кўпчиликнинг бахтига ушбу ЙТҲларда ҳеч ким қурбон бўлмади. Одамлар ўзларини қўлга олишга ва вазиятни ўнглашга муваффақ бўлдилар.


Маҳаллий Бурке Лакефронт аэропорти учиш-қўниш йўлагини ҳаво шарлари туфайли ярим соатга ёпишга мажбур бўлди. Учар ҳаво шарлари Кливленд устидаги ҳаво ҳудудини тўсиб қўйди ва кўплаб йўловчиларни хавотирга солди. Лекин энг кўп асабийлашганлар учувчилар ва авиадиспетчерлар эди. Барча рейслар зудлик билан бошқа шаҳарларга йўналтирилди. Тасаввур қилинг, агар самолёт двигателларига кўплаб бегона жисмлар тушиб қолса, нима бўлиши мумкин эди?


Яна бир масса шарлар яйловга тушиб, у ердаги араб отларини ҳуркитиб юборди, ҳаттоки ҳайвонларнинг бир қисмини ярадор қилди.


Аммо, энг фожиали воқеа Эри кўлида содир бўлганди. Тадбирдан бир кун олдин икки эркак, Раймонд Бродерик ва Бернард Сулзер балиқ овлашга кетишганди. Улар уйига қайтиб келмаган, уларнинг оилаларига эркакларнинг бедарак йўқолгани маълум қилинган. Расмийлар 27 сентябрь куни кўлда қидирув ишларини бошлаган ва эрталаб уларнинг ташлаб кетилган қайиғини топган. Соҳил хавфсизлик хизматининг бедарак йўқолган одамларни топиш ҳаракатларига кўлни тўлдириб юборган шарлар жиддий тўсқинлик қилди. “Бу худди пичанзордан игна излагандек эди”, деб тушунтирди қидирув гуруҳи аъзоларидан бири. “Биз одамнинг бошини ёки тўқ сариқ рангли қутқарув кўйлагини қидираётган эдик ва бизда юз минглаб апельсин шарлари сузаётган эди.”


Кўп ўтмай Соҳил қўриқлаш хизмати қидирувни тўхтатди ва икки эркакнинг жасади қирғоқ яқинидаги сув юзасига сузиб чиқди. Балиқчилардан бирининг рафиқаси кейинроқ Кливленднинг United Way ва Baloonfest ташкилотчиларидан 3,2 миллион доллар ундириш учун судга берган. Бу воқеадан кейин ҳатто ҳаво шарлари фестивали ўтказиладиган жойларда қилиш керак бўлмаган ишлар рўйхати ҳам тузилди. Булар машина ҳайдамаслик, сув ҳавзаларида сузмаслик, самолётда учмаслик ва отлар подасига яқинлашмаслик эди.


1986 йилги Ballonfest “бир вақтнинг ўзида энг кўп ҳаво шарларини учирилиши” унвонига сазовор бўлган бўлса-да, у Гиннеснинг рекордлар китобига фақат бир марта, 1988 йилги нашрида киритилган.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 2503 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса