+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Чернобил фожиаси: 40 йил ўтса ҳам унутилмайдиган оғриқ ва ўчмас хотира

Чернобил ҳалокати инсоният тарихидаги энг йирик техноген фалокатлардан бири сифатида ёдга олинади. Орадан 40 йил ўтган бўлса-да, унинг асоратлари инсонлар тақдирида ҳамон акс-садо бериб келмоқда.
Ҳодиса
68 13:00 | 26.04.2026 13:00

Нукус шаҳрида ушбу сана муносабати билан хотира тадбири ўтказилди. Тадбирда ўтмишнинг оғир кунлари ёдга олиниб, тинчлик ва осойишталик қадри алоҳида таъкидланди.


Самимий суҳбатлар давомида иштирокчилар қалбларидаги оғир хотиралар билан ўртоқлашдилар.


Марҳум Калбай Кулимовнинг турмуш ўртоғи Дина исмли аёл ўша кунларни изтироб билан эслайди:


— Кечки пайт эди. Турмуш ўртоғимга чақирув хати келди. Эртасигаёқ жўнаб кетди. Кейин билсак, уни Чернобилга юборишган экан. У ўшанда атиги 23 ёшда эди. Хизматдан эсон-омон қайтди, аммо вақт ўтган сайин соғлиги ёмонлашаверди. Афсуски, 40 ёшга ҳам етмай оламдан ўтди…


Тадбир иштирокчиси Нурлан Аллабергенов ҳам ўша машъум кунларни ёдга олади:


— 1986 йилда дастлабкилар қаторида Чернобилга жўнадик. Автобус ҳайдовчиси сифатида хизмат қилдим. Ҳамма ёқ вайрона, йўллар чанг-тўзонга тўла эди. Бир куни йигитларни сменага олиб қайтаётганимизда, тепамиздаги вертолёт қулаб тушди. Яна бир вертолёт кранга урилиб, бутун экипаж ҳалок бўлган эди…


Нукус туманида туғилган Ангсатбой Тажибаев эса икки йил давомида ҳалокат оқибатларини бартараф этиш ишларида иштирок этган:


— Украина, Киев каби ҳудудларда хизмат ўтадик. Асосий вазифамиз аҳоли ҳаракатини назорат қилиш эди. Радиация юқори бўлгани сабабли бир жойда узоқ қололмасдик. Ҳар куни навбат алмашарди.


Ўзбекистон Чернобилчилар ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими раиси Қосим Бекбосиновнинг таъкидлашича, Ўзбекистондан 100 мингдан ортиқ йигитлар жалб этилган бўлиб, шундан Қорақалпоғистон бўйича 1000 нафардан зиёди ушбу фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этган.


Чернобил фожиаси инсонга оддийгина, аммо ўта муҳим ҳақиқатни эслатади: тинчлик, саломатлик ва ҳаёт — энг олий қадриятдир.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 3902 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса