Ўзбекистон яна бир мамлакат билан дипломатик алоқа ўрнатди
Жорий йилнинг 2 май куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.
“Дунё” ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибутининг БМТдаги доимий вакили Моҳамед Дуалеҳ имзолаган.
“Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Гамбия ўртасида ҳам дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланган эди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0