Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 670.0537.83

  • EUR

    13 560.7582.17

  • RUB

    138.003.61

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 08:00

    +17 C

  • 09:00

    +19 C

  • 10:00

    +19 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +21 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 04-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 08:00

    +17 C

  • 09:00

    +19 C

  • 10:00

    +19 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +21 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 04

    +17 +20

  • Yakshanba, 05

    +17 +20

  • Dushanba, 06

    +15 +20

  • Seshanba, 07

    +17 +20

  • Chorshanba, 08

    +20 +20

  • Payshanba, 09

    +20 +20

  • Juma, 10

    +17 +20

  • Shanba, 11

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Қалъа”га марҳамат

XX аср жаҳон адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири, таниқли адиб Франц Кафка ижоди бугун ўзбек китобхонларига яхши таниш. Ўз даврининг долзарб муаммолари, инсон руҳияти, одамларнинг фожиавий қисмати бетакрор услубда тасвирланган асарлари ҳар бир замонда ўқувчилар қалбини зарбт эта олган.
Жамият
239 10:36 | 19.04.2024 10:36

Адибнинг бир неча китоблари ўзбек тилига таржима қилиниб, кенг китобхонлар эьтиборига ҳавола қилинган. Яқинда Вафо Файзуллоҳ таржима қилган “Қалъа” романи ҳам нозик дидли адабиёт ихлосмандларига яна бир совға бўлди. Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган китоб тақдимотида профессорлар Қозоқбой Йўлдош, Сувон Мелиев, таниқли адиб Назар Эшонқул, филология фанлари доктори Нодира Афоқова, “Муҳаррир” нашриёти бош директори Абдуғафур Искандар, адабиётшунос Олим Тўлабоев, шоира ва таржимонлар – Гўзал Бегим, Озода Бекмуродова, Нодирабегим Иброҳимова сўзга чиқиб, асарнинг мазмун-моҳияти ва таржимон маҳорати ҳақида сўз юритишди.


“Қалъа” Франс Кафканинг сўнгги романи саналади. Кафкашунослар адиб бу асарни 1917-1921 йиллар орасида ёзганини айтишади. Асар илк бора ёзувчининг яқин дўсти Макс Брод томонидан 1928 йили нашр этилади.


Романни бир ўқишда тушуниш, мағзини чақиш осон кечмайди. Бу романни тушуниш учун асар ёзилган даврга назар солиш керак бўлади. Лекин уни бугунги кеча-кундуз моҳияти, кўз ўнгимизда содир бўлаётган бузғунчиликлар, инсон руҳи ва қалбини, эркини чегаралашга чоғланган турли оқимлар таъсирини ифодаловчи сифатида ҳам англашимиз мумкин.



Қозоқбой ЙЎЛДОШЕВ:


– Мазкур роман мураккаб ва мушкул асар. Модерн дунёнинг моҳияти, умуман, дунёнинг англамсизлиги, одамнинг тафаккури, истаклари ўзлари белгилаган тартиблар бўйича амалга ошмаслигидан норозилик, шахсга ҳамиша жамият томонидан зуғум қилиниши, қийноқларга солиниши, жисмоний маънода эмас, руҳий азоб берадиган дунёда ўзини ўзи истаганича тутолмаслиги, ўзи истагандек юролмаслиги ҳақидаги қарашларни намоён этади.


Кафка таърифида жамият ўзининг мавжудлиги билан шахснинг эркинлигига дахл қилади. “Қалъа” романида одам деган яратиқнинг асл моҳияти ва эркка ташналиги, унга ўзи истаган миқёсда эриша олмаслиги талқин этилади. Аслида ҳам, биз омманинг орасига кириб борар эканмиз, ўз қиёфамизни йўқотиб бораверамиз, биз истасак, истамасак ҳам шундай. “Қалъа” ҳам ҳам гўё сирли, бу сирни билмаган одам учун очилмайдиган қўрғондир.


Эркнинг қалъасини забт этиш истаги романнинг номиданоқ билиниб туради. Таржимон Вафо Файзуллоҳни шу маънода оғир ишни уддалагани билан қутлашимиз керак.



Сувон МЕЛИЕВ:


– Вафо – туйғулар шоири, оддий туйғулар эмас, Рауф Парфи каби алоҳида туйғулар куйчисидир. Унинг мазкур таржима асари ўзбек адабиётига яна бир совға бўлди.


Мазкур романда бюрократизмнинг мумтоз намунаси акс этган. Қалъа шундай ўраб олинганки, ҳеч ким киролмайди. Бугун дунё модернизми ҳам шундай. У абсурдга кетиб қоляпти.


Кафканинг олами - алоҳида олам, тақдири - трагедик. Нима бўлганда ҳам, унинг асарларининг ўзбек адбиётига кириб келиши катта воқеа.



Назар ЭШОНҚУЛ:


– Кафка туғилгандаёқ илоҳиятнинг ўрни тўғрими-нотўғри эканига жавоб топишга интилди. Асарлари нотугал эди, ҳуддики жавобсиз саволлари каби... Қайси романига дуч келсангиз, тугалланмаган, охирига етмаган. Инсон ҳақидаги тушунчаларимиз тугал эмас. Кафка шуни ифодалашга уринди.


“Қалъа”ни қандай тушуниш керак?


Асар ичига чуқурроқ киролсак, баъзи саволлар туғилади. У илоҳият ҳақида фикрлайди. Инсоннинг ўрни қаерда, ер юзи, фасллар ўзгариши, инсон ҳаёти уқубат ва заҳматдан иборат экани...Умуман, асар моҳияти – Худони излаш ва Худога бориш.


“Муҳаррир” нашриётида 3000 нусхада нашр этилган мазкур роман ўзбек китобхонларининг севимли асарлари қаторидан жой олишига ишонамиз.


Гулрухбегим ОДАШБОЕВА


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1266 16:57 | 05.08.2023