Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 11:00

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 18-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 11:00

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +14 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    +21 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +21 +20

  • Shanba, 25

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қуёшни тўсиб қўйманг!

Дунёнинг бугунги манзараси қизиқ: бир ёқда ўрмонларга ўт кетса, бошқа ёқда шаҳарларни сув босаётир. Бир ёқда терроризм жазавага тушса, бошқа ёқда – уруш ваҳшати. Бир ёқда бедаво вирус мўр-малаҳдек ёпирилса, бошқа ёқда одамлар табиий офатлардан зарар кўраётир…
Сиёсат
702 11:30 | 13.09.2023 11:30

Хуллас, бугун инсоният ҳаёти ҳар қачонгидан-да омонат! Буни Туркияда содир бўлган аянчли зилзила ҳам тасдиқлайди. «Биз кулфат деб атаган нарсаларнинг ҳаммаси аслида ўз хатоларимиздир», деган эди улуғ рус адиби ва мутафаккири Лев Толстой. Агар шу гап тўғри бўлса, башарият бошига пайдар-пай ёғилаётган беҳисоб балолар қайси хатоларимиз «мева»си?


Platforma.uz телеграм каналида «Миллий манфаат ва геосиёсий манёвр» номли мақолани ўқиб, инглиз адиби Оскар Уайльднинг » Сизнингча, энг ёмон иллат нима?» деган саволга берган жавоби ёдимга тушди: «Саёзлик, яширинлик, юзакилик». Бугун баъзи соҳаларимизда ҳам айнан саёзлик, юзакилик урчиб бораётгандек. Шундай экан, давлат суверинитети, қудрати бевосита собит позиция ҳамда уни тўлиқ ҳимоя қила оладиган пухта сиёсат билан боғлиқ.
Юқорида бежиз саёзлик, юзакилик хусусида сўз юритмадик. Яқинда соғлиқни сақлаш вазири, қурилиш вазири ўринбосари ёки шуларга ўхшаган давлат хизматчиларининг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган «ишлари» эътиборсиз қолдирилди ёки уларга қўлланган жазо ошкор қилинмади. Бу эса бизда халқ билан интеллектуал даражада мунозара қиладиган аъёнлар деярли қолмаган деган фикрни тасдиқламайдими? Хўш, нега шундай?


Бу ерда яширинлик, саёзлик, юзакилик ҳам, аслида, мутасаддилар бугун ўз маънавий тадрижида боши берк кўчага кириб қолганидан далолат. Чунки жамоатчиликдан яширин қилинаётган ишлар кўп ҳолларда катта хатоларга йўл очаётир. Яқинда «Озодлик» берган газ можаросига боғлиқ мунозарали лавҳада ҳам худди шундай бўлди. Яъни бу жамоатчилик норозилигига сабаб бўлмоқда. Аслида, масала моҳияти очиқ тушунтирилиши керак эди. Биз эса нима қилдик? Ҳам ўша ишга қўл урдик, ҳам буни жамоатчиликдан яширишга уриндик!


Жамиятни фожиага элтувчи эгри йўлдан қайтариб, тўғри йўлга солиш, шак-шубҳасиз, давлат зиммасидадир. Ушбу бурч тўлиқ адо этилгандагина, давлат ўзининг улуғ номини оқлай олади. Давлат мулозимлари эса ёруғлик сари бошловчи дегани, зулмат бағрида қолдирувчи эмас. Акс ҳолда, уларга ҳам синоплик Диогеннинг машҳур танбеҳини эслатмоқ жоиз бўлади: «Қуёшни тўсиб қўйманг!»


P.S: Демак, ҳар қандай соҳада жамоатчилик билан ҳамжиҳат иш кўрмоқ, яширишдан кўра, моҳиятни тушунтиришни афзал кўрмоқ керак. Бугунги давр талаби ҳам шу, аслида.


Муроджон РАҲМАТОВ.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид