Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 11:00

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 18-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 11:00

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +14 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    +21 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +21 +20

  • Shanba, 25

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Президент ИИО ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади

Давлат раҳбари ўз табригида соҳа ходимлари ва фахрийларига фидокорона меҳнатлари учун самимий миннатдорлик билдиради.
Сиёсат
753 10:23 | 25.10.2023 10:23

Президент Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийларини касб байрами – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан табриклади.



Давлат раҳбари ўз табригида тизим ходимларининг зиммасидаги муҳим вазифаларни эътироф қилиб, сўнгги йилларда ички ишлар органларини чинакам халқчил тузилмага айлантириш йўлида қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлайди.
“Биз Янги Ўзбекистон шароитида “Барча ислоҳот ва ўзгаришлар – инсон қадрини юксалтириш учун” деган эзгу тамойилга содиқ қолган ҳолда, шу йўлда бошлаган ишларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур. Бу борада ўтган даврда жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида яратилган мустаҳкам ҳуқуқий базага таянамиз”, – дейди Мирзиёев.


Шунингдек, табрикда ички ишлар органлари соҳасига рақамли технологиялар, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларига асосланган замонавий иш юритиш воситалари, сунъий интеллект ёрдамида фаолият кўрсатадиган ахборот-маълумот тизимлари жадал татбиқ этилаётгани ҳамда жамоат жойларини онлайн кузатиш, мурожаатларни масофадан туриб қабул қилиш, ҳуқуқбузарликларни инсон омилисиз қайд этиш амалиёти бу борадаги муҳим қадамлардан экани қайд этилади.


“Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган ишларимиз бундан буён ҳам изчил давом эттирилади.
Хусусан, ички ишлар органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг 80 фоизи электрон шаклга ўтказилиб, тизимда бюрократия ва фуқароларни сарсон қилиш ҳолатлари бартараф этилади. Ҳар бир фаолият йўналиши бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва жамоатчилик томонидан мониторинг қилиб бориш амалиётини “маҳалла – туман – вилоят – республика” тамойили асосида ташкил этиш чораларини кўришимиз лозим.


Мухтасар айтганда, ички ишлар тизимидаги ислоҳотларимизнинг амалий натижасини соҳанинг ҳар бир ходими, биринчи навбатда, халқимиз ўз кундалик ҳаётида сезиши шарт”, – дейди давлат раҳбари.


Президент табрик сўнгида соҳа ходимлари ва фахрийларига фидокорона меҳнатлари учун самимий миннатдорлик билдиради.


“Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, масъулиятли хизматингизда янги муваффақиятлар тилайман”, – дейди Шавкат Мирзиёев.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат