Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири қамоққа олинди
Бу ҳақдаги хабар мамлакат Бош прокуратураси томонидан ҳам тасдиқланди.
Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Эрлан Турғумбаев қўлга олинди.
Эрлан Турғумбаев 2022 йил февралида ички ишлар вазири лавозимидан озод этилган эди. 2024 йилнинг март ойида эса у январ воқеалари пайтида ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминламаганлиги билан боғлиқ тергов доирасида сўроқ қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Собиқ вазир айни пайтда оғир оқибатларга олиб келган ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда.
Бош прокуратура жиноят ишида давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар мавжудлиги боис қолган тафсилотларни очиқламаган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0